"Арсенал" посбони Петр Чех Англия Премьер-лигаси тарихидан ўрин оладиган бўлди. У "Борнмут"га қарши баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди.
Эътиборлиси, бу "қуруқ" ўйин у учун АПЛдаги 170-учрашув эди. Бу кунга қадар Дэвид Жеймс айни йўналишда энг кучли посбон бўлиб турганди.
Петер Чех АПЛда 12-мавсумни ўтказмоқда. Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, Петер бу рекординининг кўрсаткичини анча яхшилаб олишга улгуради.













