Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Youngstarts Ҳошим Мастур - Youtube юлдузи

Баҳо:
+ | -

У Робиньога хос хусусиятлар, Какага хос профессионаллик ва Балотеллига хос туғма иқтидорга эга. Бу таъриф асли марокашлик бўлган италиялик йигит Ҳошим Мастурга берилган. 2012 йилнинг бошида спорт сайтларида тарқалган хабарлар ҳеч бир мухлисни бефарқ қолдирмади. Ҳаттоки, бир қатор машҳур экспертлар ҳам бунга алоҳида эътибор қаратдилар. Гап шундаки, энг катта клублар Италиянинг Реджо-Эмилия шаҳарчасида улғайган 13 ёшли йигитчага қизиқишаётгани маълум қилинганди. Қисқаси, «Реал», «Арсенал», «Барселона», «Манчестер Юнайтед» ва Миланнинг ҳар икки клуби селекционерлари асли марокашлик ёш футболчи сабаб, деярли ёқалашиш ҳолатига келишди.

Ўзи Ҳошим Мастур болалар футболи даражасида гўёки, туғилганидан кейиноқ кўзга ташланган эди. Дейлик, «Интер» 2003 йилиёқ 5 ёшли болакайни ўз академиясига олиб ўтишга уринган, бироқ Италияда мавжуд қонунлар бунга имкон бермаганди. Натижада Мастур маҳаллий болалар жамоасида ўйнашда давом этди ва 10 ёшга етгач, «нерадзурралар» ҳамкори саналган Калибриянинг бош клуби - «Реджина»га йўл олди. Шу билан «Интер» бироз хотиржам тортди ва марокашлик йигитчанинг 14 ёшга тўлишини кутди. Зеро, Италиядаги қонунга кўра, бирор футболчи шу ёшга тўлмай туриб, ўз ҳудудидан четга чиқолмайди. Бироқ якунда «Интер» хотиржамлиги туфайли панд еди. 2012 йили Мастур «Леласи» хотира турнирида нафақат ажойиб ўйнади, балки 5та гол ҳам урди. Хусусан, финалда «Рома»нинг ёшлар жамоаси дарвозасини ишғол этди. Натижада Ҳошимга даъвогар клублар сони кескин ошди. Яъни у нафақат Италия, балки Англия жамоалари эътиборини ҳам ўзига тортди. Боз устига, Миланнинг иккинчи клуби дарҳол жиддий ҳаракатни бошлади. Айтишларича, Арриго Саккининг шахсан ўзи «Милан» раҳбариятига мурожаат этиб, ёш футболчига эътибор қаратишини сўраган экан. Муҳими, «россонерлар» бу маслаҳатга қулоқ солиб, тез орада Мастур учун курашда фаворитга айланишди. Чунончи, Берлусконининг саъй-ҳаракатлари эвазига футболчида шахсий агент пайдо бўлди - Дарио Паолильо. Ҳошим оиласининг «Милан»га муҳаббати ҳақида гапириш ҳам ортиқча. Дейлик, унинг отаси Каканинг трансферида бевосита иштирок этганди. Хуллас, Берлускони иш анча жиддий эканлигини тушуниб, зиқналик қилмади ва 14 ёшли футболчига мисли кўрилмаган товон пули таклиф қилди - барча агентлик тўловлари билан бирга деярли 1 миллион евро. Шундай қилиб, Мастур «Милан» сафига футбол тарихидаги энг қимматбаҳо лойиҳанинг бош қаҳрамони сифатида қўшилди.

Кучли томонлари

Тўп билан муомала қилишда ўта юқори савия. 17 ёшли Мастурнинг техник салоҳияти жаҳон футболи юлдузлари даражасида. Ҳошим қойилмақом дриблинг эвазига ўз тенгдошларидан яққол ажралиб туради. У бежиз примавера (ўринбосарлар ўртасидаги турнир)даги йигитлардан бир бош устун саналмади. Италияда асли марокашлик ёш йигитчани энг сара юлдузларга қиёслаш одат тусини олган. Бир қарашда, у тўпни олиб юриш услуби билан буюк Роберто Баджони эслатади. 2014 йилнинг январь ойида миланлик ўсмирни кимсан Неймар ўзига хос дуэлга чақирди. Эътиборлиси, Мастур фристайл - батл (футболга хос индивидуал ҳаракатларни ўз ичига олган ўйин тури)да бразилиялик юлдузни доғда қолдирди. Яна бир йилдан сўнг эса футбол фристайли бўйича жаҳон чемпиони Арно Гарнья билан мусобақалашди. Гарчи бу сафар ютқазган бўлсада, ақл бовар қилмас маҳорати билан кўпчиликда илиқ таассурот уйғотди. Мисол учун, зарба аниқлиги бўйича юқори натижани кўрсатди. Умуман, бу унинг примаверадаги одатий юмуши ҳисобланарди.

Старт тезлиги. Мастур анча тезкор ва асосийси, шиддат билан югуриш чоғи таъқибчисини бемалол ортда қолдиради. Унинг тезлиги янада ошиши мумкин, ахир эндигина 17 ёшга тўлди. Айниқса, старт тезлиги юқори. Аммо Ҳошимни спринтер сифатида таърифлаш ноўрин. Ҳарқалай, жисмоний имконияти ўзининг чўққисига чиққан пайт ҳам тезлик унинг учун асосий қуролга айланмаса керак. Аммо шунинг баробарида алоҳида таъкидлаш ўринлики, жарима майдонига қиличли жангчи каби ёриб киришида айнан тезлиги муҳим ўрин тутади.

Заиф томонлари

«Хомлик». Ҳа, Мастур гарчи қо-йилмақом техника соҳиби бўлсада, катталар футболи учун ҳали анча «хом». Тўғри, у «Милан»нинг бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиб, анча ёрқин ҳаракатланди. Бироқ «спарринг» ва расмий ўйин ўртасида фарқ барибир, катта. Умуман, мухлислар ва таҳлилчилар Ҳошимнинг «россонерлар» сафидаги расмий дебютини узоқ кутишди. Мана, у яқинда «Малага»нинг «Бе-тис»га қарши учрашуви тугашига 5 дақиқача қолганида майдонга тушди, бироқ ҳали катта ўйинлар учун тайёр эмаслиги сезилиб қолди. Ҳарқалай, Мастур гарчи рақибларини алдаб ўтган бўлсада, улардан ўзиб кетолмади. Зарбаси эса аниқ, аммо ҳали етарли даражада кучли эмас.

Яккама-якка кураш. Мастур услубида тўп сурувчи футболчилардан яккакурашларга қўшилиш унча талаб этилмайди. Аммо Ҳошим барибир, ўйиннинг бу элементида ҳали жуда заиф. Чунки у ғоят ориқ, шу боис, гавдали рақиблари тўпни осонгина олиб қўйишлари мумкин. Тўғри, тан олиш керак, Ҳошим ўз тенгдошлари даврасида гавда билан ишлашда анча самарали ҳаракатланади.

Худбинлик. Мастур майдонда кўпроқ ўзини ўйлайди ва бу яхши эмас. Дейлик, у тўпни ўзида кўпроқ ушлаб туришга мойил ва «пас» беришни пайсалга солади. Майдон ташқарисидаги ишлар, дейлик, Неймар билан фристайлдаги кўнгилочар ўйинлар йигитчага қандай таъсир қилгани номаълум. Ҳарқалай, эрта келган машҳурликнинг ўзига хос минуслари ҳам бор. Ахир «юлдузлик касали» атамаси бежиз пайдо бўлган эмас. Хоҳлаймизми-йўқ, умумий ҳолат ёш футболчининг миясига ўз таъсирини ўтказади. Дейлик, Мастурдаги худбинлик ва ўз-ўзини севиш ҳозирдан ҳам майдон, ҳам унинг ташқарисида сезилмоқда. Мисол учун, у «Олтин тўп»ни ютиш ҳақида орзу қилаётганини ҳеч истиҳоласиз тез-тез таъкидлаяпти. Эътибор беринг, жаҳон чемпионатида ўйнаш ёки ЧЛда ғолиб чиқишни эмас, бирданига «Олтин тўп» ютишни.

 

Ўйин услуби

Ерлатиб ўйнаш. Итальянлар тили билан айтганда, Мастур piedi buoni («яхши оёқлар») тоифасига мансуб футболчи. Иқтидорига кўра, майдонда қандай роль бажариши тайин - ҳужумкор марказий ярим ҳимоячи вазифасини. Зеро, бунда кўпроқ эркин ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади. Ҳошим шунингдек, ортга сурилган ҳужумчи ёки қанот хавбеки сифатида ҳам тўп суриш салоҳиятига эга. Эҳтимол, марокашликка тўғри келмайдиган ягона роль бу ижодкор футболчи позициясидир. Зеро, Мастур ўта қизғанчиқ, гарчи майдонни яхши кўра олсада. Юқорида айтилди, Ҳошим дриблинг ва нафис техникаси билан Роберто Баджони эслатади. Футболчи тўпдан айрилишни асло ёқтирмайди ва уни асосан пастда олиб юришни маъқул кўради. Бу гап узатмалари ва зарбаларига ҳам дахлдор. Яъни Мастур тўпни дарвозанинг юқори «тўққизлиги»га йўналтиришдан кўра, пастки бурчакка тепишга мойил. Шунингдек, ўз ортидан бир неча таъқибчини эргаштириб юришни яхши кўради ва доимо турли финтларни ишлатади.

 

ЮтуҚлари

Эрта порлаш. Мастур «Милан»нинг болалар жамоасидаги илк ўйинидаёқ «дубль» қайд этган ва эртасига Пиппо Инзаги бошқарувидаги ўсмирлар таркибига ўтказилган. Шунингдек, у Италия ўсмирлар терма жамоасидаги дебютини ҳам гол билан безаган. 2013 йили Берлускони Мастурнинг «А» сериясида ўйнашига рухсат сўраб, катта шов-шув кўтарди. Гап шундаки, регламентга асосан, чемпионатда 16 ёшдан кичик футболчининг иштирок этиши тақиқланган. Аллегри эса ўша пайт Ҳошимнинг «Милан»нинг келажаги сифатида таърифлаганди. Бироқ уриниш зое кетди ва Мастур «Милан»да 15 эмас, 16 ёшида дебют қилди. Биласиз, охирги мавсумлар «россонерлар» учун ўта қийин кечмоқда ва шунинг учун ҳам мураббийлар ёш йигитчага кўпроқ ўйин амалиёти беришга ботинолмадилар, чоғи. Ваҳоланки, Мастур ўртоқлик ўйинларида анча яхши кўринганди. Энг эътиборлиси, воқеаларнинг суст ривожидан ранжиган Мастур «Скуадра Адзурра» учун ўйнаш қарорини ўзгартириб, ёзда Марокаш миллий жамоаси сафида майдонга тушди. Шунинг баробарида «Милан» ўз «жавоҳири»ни 2 йиллик ижара шартномаси асосида «Малага»га юборди. Бироқ Мастур Испанияда ҳам ҳозирча захира ўриндиғида вақт ўтказмоқда. Дейлик, «анчоуслар» таркибида атиги 5-6 дақиқа ҳаракатланди, холос. Лекин Мастурнинг 17 ёшли ўспирин йигит эканлигини унутмаслик керак. Тўғри, иккинчи томондан қарасак, охирги йилларда асли марокашлик бўлган европаликлар фаолияти скаутларни ҳушёрроқ иш юритишларини тақозо этяпти. Дейлик, Мастурдан олдин Афеллай, Лабьяд ва Баразит каби футболчилар катта умид уйғотиб, кейин билдирилган ишончни оқлай олишмади. Боз устига, Ҳошим фристайл-батл туфайли, хусусан, Неймардан устун келгани билан анча шов-шув кўтардики, бунақаси на Афеллай, на Лабьяд ёки Баразит билан рўй берганди.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, футбол атрофидаги машҳурлик Мастурга ёқяпти. Дейлик, у бугуннинг ўзида YouТubeнинг чинакам юлдузига айланиб улгурди. Хўш, яқин йилларда элит футболда ҳам шу даражага кўтариладими? Буниси энди асосан ўзи ва ишга муносабатига боғлиқ.

... Ҳошим Мастур - футбол тарихидаги энг қимматбаҳо ўсмир

... Ҳошим Мастур - Марокаш термаси тарихидаги энг ёш дебютант

... Ҳошим Мастур - Wonderkids талқинига кўра, жаҳоннинг 2014 йилги энг иқтидорли футболчиси

Footballhd.ru - А.ҚОДИРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:20, 30.12.2015.
Ўқилди: 4177 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.