Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

"Таллинн" клуби футболчиларнинг марихуана истеъмол қилгани учун дисквалификацияга учради

Баҳо:
+ | -

Эстония Футбол иттифоқининг тартиб-интизом қўмитаси иккинчи лига вакили бўлмиш "Таллинн" жамоасини янада қуйи лигага сургун қилди. Бунга жамоа футболчиларининг марихуана моддалари истеъмол қилгани аниқлангани сабаб бўлган.

Допинг назорати 2015 йилнинг октябрида ўтказилган бўлиб, унда "Таллинн" жамоасининг 2 футболчиси эсктаз, яна 3 нафар футболчиси марихуана моддаси қабул қилгани аниқланган.
ЭФИ пресс-релизида "Таллинн" кейинги мавсумни тўртинчи лигада ўтказиши ҳақида маълум қилинган.

Маълумот учун, "Таллинн" жамоасига 1911 йилда асос солинган, ўз вақтида бу жамоа 2 марта (1923 ва 1930 йилларда) Эстония чемпиони бўлган. 2002 йилда қайтадан ташкил этилган клубнинг кейинги даврдаги энг яхши натижаси 2007 йилда олтинчи ўринни эгаллаш бўлди. Жамоа 2008-2009 ва 2013-2014 йиллар мавсуми якунида лигани тарк этиб, иккинчи лигага тушганди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 13:22, 02.01.2016.
Ўқилди: 3826 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.