Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси Сербиянинг "Црвена Звезда" жамоасининг ёш ярим ҳимоячиси Марко Груйич билан шартнома имзолади.
Шартноманинг барча жиҳатлари ҳақида маълум қилинмаган. Аммо инглиз нашрлари "мерсисайдликлар" бу футболчини 7 миллион евро эвазига харид қилишганини ёзишган.
19 ёшли бу футболчи мавсумнинг иккинчи ярмини Сербияда ижара асосида ўтказиши ва ёзда жамоага келиб қўшилиши айтилган.
Қайд этиш керакки, футболчининг отаси ўз ўғли "Ливерпуль"га ўтишига қаттиқ қаршилик қилган. У ўғлининг ёшлиги туфайли Англияга йўл олиш орқали омадсизликка юз тутишидан хавотирланган.
Маълумот учун, Груйич "Црвена Звезда" жамоаси сафида 21та ўйин ўтказган ва 5та гол урган. У 2015 йилда Сербия ёшлар терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган.