Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Шоҳназар Норбеков “Акжайик” йиғинига бориб қўшилди

Баҳо:
+ | -

Бекободнинг “Металлург” жамоаси сафида кўрсатаётган ажойиб ўйинлари орқали ўзбек футболи жамоатчилигига анча танилиб қолган ёш ҳужумчи Шоҳназар Норбеков фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттирадиган кўринади.

Олимпия терма жамоамизга номзод саналадиган Шоҳназар Норбеков куни кеча Қозоғистоннинг “Акжайик” клуби йиғинига бориб қўшилди. Ўтган мавсумда Қозоғистон Биринчи Лигасида чемпионликка эришиб, Премьер Лигага йўл олган мазкур жамоа айни пайтда Туркиянинг Белек шаҳрида ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда. Агар Норбековнинг ҳаракатлари “Акжайик” жамоаси мураббийларида ижобий таассурот қолдирса, ўзбекистонлик ҳужумчи янги мавсумни қозоқ клубида ўтказади.

Таъкидлаб ўтамиз, 21 ёшли Шоҳназар Норбеков ортда қолган мавсумда “Металлург” таркибида Олий Лига доирасида 16 та учрашувда майдонга чиқиб, 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:24, 08.01.2016.
Ўқилди: 4015 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик