Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Зидандан «беш»ли дебют

Баҳо:
+ | -

Зайниддин Зидан ўзининг дебют ўйинида "Реал" билан ажойиб ғалабани қўлга киритди. "Барселона"дан очко тортиб олган "Депортиво" дарвозасига "қаймоқранглилар" жавобсиз 5та тўп йўллашди.

Учрашувда Гарет Бэйл "хет-трик"ка эришди. Жамоанинг дастлабки ва сўнгги голларига Карим Бензема муаллифлик қилди. Криштиану Роналду эса қанчалик ҳаракат қилмасин, бугун унга гол уриш насиб этмади.

"Депортиво" эса ҳимояга ётмади, очиқ ўйнашга ҳаракат қилди. Ўйин бошида Лукас Перес яккама-якка вазиятда Навасни доғда қолдира олганида, ҳисоб бошқача кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Аммо Кейлор барча жамоадошлари каби бехато ҳаракат қилди.

Шу тариқа, мадридликлар Зиданнинг футболчилик пайтидаги рақамига мос равишда янги бош мураббийга 5та гол совға қилишди.

Испания Ла лигаси, 19-тур
Реал Мадрид – Депортиво 5:0 (2:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 15 Бензема, 2:0 – 22 Бэйл, 3:0 – 49 Бэйл, 4:0 – 63 Бэйл, 5:0 – 90 Бензема.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос (Варан, 46), Бэйл (Хесе, 74), Модрич, Кроос, Иско (Хамес, 66), Роналду, Бензема.
Депортиво – Люкс, Сидней, Аррибас, Наварро (Луизинью, 66), Хуанфран, Луис Альберто, Картабия (Гутьеррес, 46), Фажр (Риера, 66), Бергантиньос, Перес, Москера.
Огоҳлантиришлар: Москера (64), Аррибас (70).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:24, 10.01.2016.
Ўқилди: 10761 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик