Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Ўткир Юсупов: "Рақобат бор жойда ўсиш кузатилади"

Баҳо:
+ | -

Қиргулидаги йиғинда иштирок этаётган 24 ёшли дарвозабон жамоа матбуот хизмати хомидлари  билан суҳбатга киришар экан, "Нефтчи" жамоаси билан янги мавсумда ижобий натижалар қайд этишга умид қилаётгани ҳақида ҳам гапириб ўтди.

- Мавсум якунига етганидан сўнг, "Олмалиқ" ва "Нефтчи" жамоаларидан таклиф тушди, - деб гап бошлади Юсупов.  -  Мен эса хеч иккиланмасдан Фарғонага йўл олишга қарор қилдим.

- Айнан "Нефтчи"ни танлашингизга нима сабаб бўлди ?

- "Нефтчи" жамоасининг  Олий лига-2015даги иштироки шахсан менда ижобий таассурот қолди. Фарғоналиклар мавсумни жуда яхши ўтказишди. Мураббийлар штаби тажрибали ва кучли. Ундан ташқари, атрофимдаги яқинларим ҳам "Нефтчи" жамоасига боришимни маслаҳат беришди. Келишимдан аввал, "Нефтчи"даги ички ижобий ва дўстона муҳит ҳақида эшитгандим. Ҳақиқатдан ҳам шундай экан.

- Яхши биласиз, "Нефтчи"да яна бир дарвозабон яъни Ўзбекистон ОТЖнинг асосий посбони Абдумавлон Абдужалилов бор. Умуман ўзига хос рақобат юзага келмоқда...

- Тўғри. Лекинг рақобатдан қўрқмайман. Рақобат бор жойда ўсиш кузатилади. Журналистлар "Насаф"да ҳам шу каби саволлар билан кўп мурожаат қилишарди.  "Нефтчи"да ўзимни кўрсатиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламан. Энди буёғига Абдумавлон билан рақобатлашамиз.

- Ўтган йили "Нефтчи" дарвозасини россиялик Евгений Черемесин қўриқлади ва легионер дарвозабон қандай мавсум ўтказганидан хабарингиз бор. Демоқчи бўлганим сиз ёки Абдумавлон Черемесиннинг ўрнини босишингизга тўғри келади...

- Албатта. Ҳозирча, мураббийлар бизга имконият бермоқда. Насиб қилса, машғулотларда қаттиқ мехнат қилиб янги мавсумда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

- Андрей Фёдоров ҳақидаги илк таассуротлар қандай ?

- Тажрибали мураббий. Фёдоров ҳам бир вақтлар яшил майдонда бизга каби футболчи бўлган. Футболчи бўлган инсон, майдондаги спортчига қандай муносабатда бўлишни яхши билади. Дарвозабонлар мураббийи билан ҳали кўришмадик. Билишимча, кучли мураббий. Черемесинни ҳам мана шундай ажобий мавсум ўткизишида уларни ўрни катта бўлди деб эшитдим.

- "Нефтчи" мухлислари, хусусан водийлик ишқибозлар ҳақида эшитганмисиз ?

- Ҳа, албатта! Водий дербиларининг шиддатли ўтишиди асосан мухлислар муҳим рол ўйнайди. Дарҳақиқат, Фарғонада футболни жуда севишади. Бу ерга келиб, бунга яна бир бор гувоҳи бўлдим.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз ?

- Фақат ғалабали баҳслар ва юқори ўринларни кутяпман.  "Нефтчи" мухлислари жуда талабчан. Жамоадан фақат ғалаба кутишади. Насиб қилса, бу йилги мавсумда уларнинг ишончини оқлаймиз - деди Ўткир Юсупов. 

 

Футболчи ҳақида маълумот:

Исми-шарифи: Ўткир Юсупов.

Ампуласи: Дарвозабон.

Туғилган санаси ва жойи: 1991-йилнинг 11-апрелида Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. 5 ёшидан Тошкентда яшаган.

Ўйнаган жамоалари: "Пахтакор" (ёшлар) "Машъал" (Муборак) ва "Насаф" (Қарши)

Ўтган мавсумда қанча ўйнаган: Ўткир "Насаф" таркибида 10 ўйинда иштирок этиб, 8 марта ўз дарвозасидан гол олиб чиққан. 2 марта сариқ карточка олган.

 

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 14:37, 10.01.2016.
Ўқилди: 2375 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.