Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

"Пахтакор" ва "Локо" БААда қолганлар эса

Баҳо:
+ | -

Амалдаги чемпион «Обод»га қарши назорат ўйини ўтказиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувни тўлиқ устунлик билан бошлашган «пахтакорчилар» биринчи бўлимдаёқ рақиб дарвозасини 4 марта нишонга олишди. Суҳроб Бердиев ҳимоячилар хатосидан 2 марта унумли фойдаланган бўлса, Станислав Андреев ва Акбар Исматуллаев белгиланган пенальтиларни бехато ижро этишди.

Шу куни «Пахтакор» қуйидаги таркибда ўйнади: Лобанов (Рибкин, 46), Мерзляков, Отахонов (Алимов, 46), Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев (Сиддиқов, 74), Аҳмедов, Андреев, Сиддиқов (Мирзаев, 61), Каримов (Яхшибоев, 64), Бердиев (Тўраев, 68).

10 январь куни эса «Пахтакор» БАА­нинг Шаржа шаҳрига жўнаб кетди. «Шерлар» у ерда икки ҳафта мобайнида шуғулланишади ва бир нечта ўртоқлик учрашувлари ташкиллаштиришади. Олимпия термасига жалб этилган футболчилар клуб сафига Осиё кубогидан кейин қўшилишади.

Маълумот учун, жамоа ҳимоячиси Камолиддин Тожиев ҳам Шаржага учиб кетди. Футболчи агар таклиф тушса, фаолиятини хориж клубида давом эттиришини маълум қилган.

БАА йиғини доирасидаги ўртоқлик ўйинларидан бири Қозоғистоннинг «Жетису» жамоасига қарши ўтказилади. Аммо учрашув санаси ҳали аниқ эмас. «Шерлар»нинг 17 январь куни Москванинг «Локомотив» клуби билан куч синашишлари тайин.

Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гапирсак, Егор Кримец Хитойнинг «Пекин Гуоан» клубига икки йиллик ижара асосида берилди. Шу орқали тошкентликлар молиявий ҳолатларини бироз яхшилаб олишади. Натижада Игорь Сергеев жамоада қоладиган бўлди. Тўғри, Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатидан кейин ҳужумчига талаб ошса, у ҳам жамоани тарк этиши мумкин. Умуман, Европада ўйнашни кўзлаётган футболчининг ОЧЛ гуруҳ босқичи ҳамда олий лига биринчи даврасидан сўнг «кўҳна қитъа»га (янги мавсум арафасида) йўл олиши ҳеч гап эмас.

Ўтган мавсумни Малайзиянинг «Т-Тим» клубида ўтказган ҳужумчи Фарҳод Тожиев эса «Пахтакор»га қайтиши мумкин. Тожиевларнинг кенжаси «шерлар» сафида олий лигада 58та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урганини маълумот ўрнида келтириш жоиз. Фарҳод Тожиевга шунингдек, «Олмалиқ» ҳам қизиқмоқда. Баҳодир Пардаев эса «шерлар» сафини тарк этди. Унинг «Пахтакор» билан тузган шартномаси ниҳоясига етди ва томонлар янги келишув хусусида бир тўхтамга келолмадилар. Айни пайт Пардаев озод агент мақомига эга.

Шаржада 4та назорат баҳси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Баҳсларни ташкил этувчи компания ҳозирча 3 учрашувдаги рақиблар ҳақида маълумот берган. 12 январь куни якуний рўйхат тақдим этилади:

13 январь - “Ал Ҳалиж” (Саудия Арабистони), 16 январь - “Ал Айн” (БАА), 23 январь - “Амкар” (Россия)...

«Локомотив»

Жамоа навбатдаги йиғин учун БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетди. «Темирйўлчилар» у ерда 22 январгача шуғулланиб, 3та ўртоқлик учрашувида майдонга тушадилар. «Локомотив»нинг хориждаги илк рақиби - Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клуби. Бу жамоа билан ўйин 15 январь куни бўлиб ўтади. 19 январь санасида Хитойнинг «Хенан Жианье» клуби билан куч синашиш режалаштирилган. 22 январда «темирйўлчилар» учинчи назорат беллашувида майдонга тушадилар. Рақиб - «Чонбук Хюндай» (Ж.Корея). 23-санада жамоа Тошкентга қайтади.

«Локомотив» натижаларига жавоб берадиган мутахассис - Мирко Йеличич хориж йиғинига 22 нафар футболчини олиб кетди:

Дарвозабонлар - Игнатий Нестеров, Маъмур Икромов, Рустам Нортожиев

Ҳимоячилар - Хуршид Мухторов, Шерзод Файзиев, Сергей Прохоров, Салим Мустафоев, Неманья Яничич, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев

Ярим ҳимоячилар - Сардор Мирзаев, Садриддин Абдуллаев, Сервер Жепаров, Қувондиқ Рўзиев, Темур Кападзе, Санжар Шоаҳмедов, Жасур Ҳасанов (катта), Жасур Ҳасанов (кичик), Кахи Махарадзе

Ҳужумчилар - Дониёр Усмонов, Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев

Раҳбарият

Тўлабек Акрамов - жамоа менежери

Мирко Йеличич - бош мураббий

Андрей Микляев - мураббий

Пётр Гизимчук - дарвозабонлар мураббийи

Аброр Пирриев - шифокор

Александр Волошин - массажчи

Гурген Исраелян - массажчи

Бахтиёр Исмоилов - халқаро бўлим

Улуғбек Усмонхўжаев - маъмур

Равшан Акбаров - тасвирчи

Шу ўринда айтиш жоиз, сафар олдидан «Локомотив» ўз сафига бир қатор футболчиларни қўшиб олди. Жумладан, Кахи Махарадзе, Сервер Жепаров ва Шерзод Файзиев билан шартнома имзоланди.

Шунинглек, ўтган мавсум жамоанинг энг яхши тўпурари бўлган Санжар Шоаҳмедов билан ҳам ўртадаги шартнома узайтирилди. Томонлар ўзаро келишувга кўра, яна бир йиллик битимни имзолашди. Зеро, аввалроқ Санжарнинг бошқа жамоага ўтиши ҳақида гап-сўзлар чиққанди, хусусан, даъвогарлар орасида «Насаф» ва «Бунёдкор» тилга олинганди. Якунда футболчи «темирйўлчилар» таркибида қолишни маъқул кўрди. Тезкор ҳужумчи Иван Нагаев ҳам узоқ давом этган музокаралардан сўнг «Локо»да қоладиган бўлди. Иван айни пайт Тошкент­да ва виза масаласини ҳал этмоқда. Ҳужумчи тез орада Дубайга учади ва «Локомотив»нинг машғулотларига қўшилади. Бундан ташқари, Дубай йиғинида Сербия ва голландиялик легио­нерлар кўрикдан ўтишади.

Ўтган мавсумни «Локомотив» таркибида ўтказишган Иброҳим Раҳимов ва Дилшод Раҳматуллаев эса жамоа­ни расман тарк этишди. Айтиш жоиз, улар озод агент мақомига эга бўлдилар.

 

«Насаф»

Ўтган мавсум «Насаф» шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Алишер Юсупов «аждарлар» билан хайрлашди. Айни пайт унга «Қизилқум» жиддий қизиқмоқда. Бобур Акбаров билан олиб борилган музокаралар самарасиз якунланди ва 26 ёшли футболчи жамоа лагерини тарк этди. Умуман, унинг «аждарлар» сафида қолмагани сабаби жароҳати билан боғлиқдир. Зеро, Акбаров яқинда оёғини операция қилдирганди. Айтишларича, унинг жароҳатдан тўлиқ қутилиши учун 2 ой вақт кетади. Шунингдек, ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев ҳам жамоадан кетди. Аслида у машғулотларда иштирок этаётганди. Бироқ футболчи ўртадаги шартномани узайтирмайдиган бўлди. Эслатма, Шоҳруҳ Баҳрайн клуби ҳамда Тошкентнинг «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоаларидан таклиф олган. Азамат Алланиёзов билан эса янги шартнома расмийлаштирилди. Шунингдек, ҳужумчи Илҳом Шомуродов билан ҳам келишув муддати узайтирилди. «Насаф» 17 январь куни Тошкентда «Навбаҳор»га қарши ўйнашни режалаштирган.

 

«Бунёдкор»

«Қалдирғочлар» кейинги йиғинни БААда олиб боришади. Унинг давомида Москванинг «Локомотив» клуби билан назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган. Мазкур баҳс 23 январга белгиланган. «Қалдирғочлар» сафини янги легионер тўлдириши мумкин. Маълум бўлишича, сербиялик ҳимоячи - Иван Татамирович клуб кўригидан ўтмоқда. У хусусан, якшанба куни «Олмалиқ» билан бўлган ўйинда майдонга тушди. Босния­нинг «Сараево» клубидан келган футболчи мураббийлар штабида илиқ таассурот уйғота олса, у билан шартнома тузилади. «Олмалиқ» билан ўйинга келсак, унда «Бунёдкор» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Клубнинг ҳар икки голи Баҳодир Насимов ҳисобига ёзилди (бири пенальтидан).

«Бунёдкор» (бошланғич таркиб): Тўраев, Ғиёсов, Қаҳрамонов, Абдураҳимов, Исмоилов, Қосимов, Жўраев, Қобилов, Эсонқулов, Иброҳимов, Ўринбоев.

 

«Нефтчи»

Жамоа ўз таркибига янги футболчиларни жалб қилишда давом этмоқда. Дейлик, яқинда дарвозабон Ўткир Юсупов ва ярим ҳимоячи Сардор Эминов билан шартнома имзоланди. Улар энди фарғоналиклар сафида икки мавсум тўп суришади. Эслатиб ўтамиз, Эминов ўтган йили «Қўқон-1912» шарафини ҳимоя қилганди. Ўткир Юсупов эса «Насаф» дарвозасини қўриқлаган.

Ҳуқуқий жиҳатдан «Пахтакор»га тегишли Аббос Махсталиевнинг 2016 йилги мавсумни ҳам «Нефтчи»да ўтказиши аниқ. Бу борада клублар келишувга эришишди. Маълумот: Аббос «Нефтчи»даги илк мавсумида 25та ўйин­да майдонга тушиб, 2та гол урди. Аввалги 2 мавсум «Навбаҳор»да ўйнаган Алишер Саматов ҳам «Нефтчи» таклифини қабул қилди. Футболчининг айтишича, унинг янги мавсумни Андрей Фёдоров қўл остида бошлаши деярли аниқ. Фарғоналиклар Тошкентдаги йиғин давомида 19 январь куни Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоа­сига қарши назорат ўйини ўтказишади.

«ОлмалиҚ»

Олмалиқ шаҳрида машғулотлар режа асосида давом этмоқда. Аввал хабар берилганидек, жамоа футболчилари 8 январь куни тиббий кўрикдан ўтишди. Таркибга Евгений Гоголь ҳам қўшилди. Шунингдек, 2015 йилги мавсумни «Зомин»да ўтказган Ислом Битўраев кўрикка чақирилди. Жамоа билан тиббий кўрикдан ўтган Иброҳим Раҳимов учинчи йиғиндан сафга қўшилади. Навбатдаги йиғинда жамоа­нинг туркманистонлик легионери Арсланмурод Омонов ва унинг ҳамю­рти ҳужумчи Алтимурот Аннадурдиев ҳам иштирок этишади. Шунингдек, мухлисларга яхши таниш Дарко Станоевич жамоага қайтмоқда. У Тошкентда бошланадиган йиғинда жамоа сафини тўлдиради.

Айтганча, машғулотларда Беларуснинг «Динамо» (Брест) жамоасидан келган ҳимоячи Эдуард Жевнеров иштирок этди. Ярим ҳимоячи Нодир Камолов ва ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов ҳам «Олмалиқ» таркибини тўлдиришди. Бундан ташқари, жароҳатдан қутилган Никита Павленко ва ўтган мавсум «Андижон» шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи Абдумалик Абдуллаев ҳам клубнинг машғулотларида қатнашишди.

Игорь Шквирин жамоаси 10 январь куни «Бунёдкор»га қарши назорат ўйи­ни ўтказиб, 1:2 ҳисобида енгилди. Жамоа голига Рўзимбой Аҳмедов (пенальтидан) муаллифлик қилди.

«Олмалиқ»: Михаил Наумов, Раҳматилло Бердимуродов, Артём Филипосян, Эдуард Жевнеров, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ислом Иномов, Достон Абдураҳмонов, Азамат Исроилов, Зоҳир Пиримов, Мурод Ражабов, Рўзимбой Аҳмедов.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Евгений Кочнев, Саидкомил Акбаров, Достон Тошматов, Абдумалик Абдуллаев, Исломбек Исоқжонов, Дониёр Исмоилов, Диёр Туропов, Евгений Гоголь, Муҳаммад Исаев.

Жамоанинг навбатдаги назорат ўйи­ни 13 январда Олмалиқда бўлиб ўтади. Шу куни олий лига дебютанти «Обод» спарринг - рақиб вазифасини бажаради. Кўрикда қатнашаётган футболчилар кўплиги сабаб, «Обод» билан икки марта майдонга тушилади.

 

«Машъал»

Жамоа одатдагидек, ўз йиғинини Янгиердаги базасида олиб бормоқда. Александр Хомяков шогирдлари кунига икки маҳал шуғулланишмоқда. Жамоа сафини Санжар Қувватов ва Зоҳир Қўзибоев расман тарк этишди. Ҳар икки футболчини «Насаф» ўз сафига қўшиб олди. Марказий ҳимоячи Шерзод Файзиев эса фаолиятини «Локомотив»да давом эттирадиган бўлди. Шунингдек, Холмурод Холмуродов «Шўртан» йиғинида иштирок этмоқда.

Таркибга қўшилган футболчиларга келсак, «Динамо»дан Аваз Агалиев, «Шўртан»дан Ғуломҳайдар Ғуломов бир неча кундан буён маш­ғулотларда иштирок этишмоқда. Куни-кеча «Олмалиқ» билан хайрлашган Ғулом Ўруновнинг ҳам «газчилар» сафига қўшилгани маълум бўлди. Жароҳат туфайли ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида кўплаб учрашувларда майдонга тушолмаган Ботир Носиров «Машъал»да қолишга қарор қилди. У жамоа билан шарт­номасини узайтирди.

Якшанба куни «Машъал» Янгиерда «Сўғдиёна» билан синов-назорат учрашуви ўтказди. Унда «газчилар» минимал -1:0 ҳисобида устун келишди. Ягона голга «Динамо»дан таклиф этилган Аваз Агалиев муаллифлик қилди. Айтганча, тезкор футболчи Зафар Тўраев негадир маш­ғулотларда кўриниш бермаяпти. Унинг жамоадаги келажаги ҳозирча номаълум. Шунингдек, легионер футболчи - Микита Букаткин ҳам «Машъал» билан хайрлашди. Дилявер Абибуллаев эса кичик жароҳати сабаб, «Сўғдиёна» билан баҳсда майдонга тушмади. Умуман, Александр Хомяков ўйинда қуйидаги таркибга таянди:

Биринчи бўлим - Раҳимжон Давронов, Жаҳонгир Жиямуродов, Шоҳжаҳон Қиличев, Ғиёс Комилов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Мақсуд Маҳмудов, Шаҳзод Шайманов, Ғулом Ўрунов, Ихтиёр Тошпўлатов, Шоҳруҳ Достонов, Жамшид Ҳасанов.

Иккинчи бўлим - Ҳусан Олимжонов, Сирож Ҳамроев, Искандар Шойқулов, Аваз Агалиев, Аббос Шодмонов, Сарвар Абдураимов, Турсунмурод Ҳамдамов, Марадона Сафаров, Абдулла Набиев, Ҳумоюн Муртозаев, Мирзоҳид Ғофуров.

 

«Навбаҳор»

Клуб машғулотлари режа асосида олиб борилмоқда. Жамоа ихтиё­рига келган ярим ҳимоя­чи Обид Жўрабоев дастлаб якка тартибда шуғулланганди. Энди у умумий гуруҳга қўшилди. Умуман, мураббийлар штаби кўплаб футболчиларни кўздан кечиришмоқда. Улар орасида мухлисларга таниш Дилшод Назировни айтиш мумкин. Хуллас, яхши таассурот қолдирган ва «Навбаҳор»да ўйнашга лойиқ эканликларини амалда исботлашган футболчиларгина жамоада қолишади. Наманганда олиб борилаётган йиғин 15 январга қадар давом этади. Шундан сўнг футболчилар Тошкентга йўл олишади. Табиийки, пойтахт йиғинида назорат учрашувлари ҳам ташкил этилади. Хусусан, 17 январь куни «Насаф» билан.

Рашид Ғофуров ўтган ҳафта Тўрақўрғондаги «Ёшлик» стадионида ўзаро учрашув уюштирди. Унда «қизиллар» жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Алишер Маҳмудов (2та), Темур Аюпов ва Мўйдин Мамазулунов (пен.) муаллифлик қилишди. 

«Қизиллар»: Музаффар Тўхтасинов, Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Дилшод Жабборов, Акрам Баҳриддинов, Азиз Мамазои­тов, Отабек Валижонов, Темур Аюпов, Алишер Маҳмудов, Мўйдин Мамазулунов, Азизбек Турғунбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Омон-Биик Халилов, Соҳиб Абдуллаев, Жамол Абдужабборов, Сардор Теляков.

«Оқлар»: Амир Эргашев, Мирзоҳид Собиров, Азиз Умаров, Аъзам Алиев, Муҳаммад Расулов, Ҳожиакбар Юнусов, Санжар Асқаралиев, Зокир Нурматов, Абдулазиз Султонов, Ғайрат Жўраев, Акбаршо Рашидхонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Отабек Валижонов, Дониёр Иномов, Ислом Жўраев, Билол Шарофутдинов, Ботир Каримжонов, Фарҳод Шокиров, Муҳаммадризо Тўраев.

Мураббийлар штаби ҳам қайтадан шакллантирилмоқда. Рашид Ғофуров бош мураббий этиб тайинлангач, штабга Шуҳрат Мирхолдиршоев қўшилганди. Энди «Навбаҳор»да тажрибали мутахассислардан бири Микола Шевченко ҳам фаолият олиб бориши ойдинлашди. Ўтган мавсумлар давомида «Металлург»да иш юритган Шевченко 2015 йилги чемпионат якунига етгач, бекободликлар билан хайрлашганди. Мураббийлар якшанба куни ҳам таркибни иккига бўлиб, ўйин ташкил этишди. Бу сафар яна «қизиллар» ғалаба қозонишди - 2:1. Голлар муаллифи - Темур Аюпов (пен.), Мўйдин Мамазулунов - Абдулазиз Султонов.

«Қизиллар»: Музаффар Тўхтасинов, Обид Жўрабоев, Дилшод Жабборов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ботир Тўрабоев, Алишер Маҳмудов, Акрам Баҳриддинов, Азиз Турғунбоев, Аъзам Алиев, Мўйдин Мамазулунов, Темур Аюпов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Теляков, Соҳиб Абдуллаев, Дилшод Назиров, Отабек Валижонов.

«Оқлар»: Амир Эргашев, Азиз Мамазоитов, Мирзоҳид Собиров, Ҳожиакбар Юнусов, Азиз Умаров, Зокир Нурматов, Дониёр Иномов, Акбаршо Рашидхонов, Отабек Валижонов, Ғайрат Жўраев, Абдуазиз Султонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Муҳаммад Расулов, Ғайрат Жўраев, Омон-Биик Халилов, Билол Шарофутдинов, Ботир Каримжонов, Муҳаммадризо Тўраев, Ислом Жўраев, Жамол Абдужабборов, Фарҳод Шокиров.

 

«Металлург»

Жамоа сафидаги ажо­йиб ўйинлари орқали анча танилиб қолган ёш ҳужумчи Шоҳназар Норбеков фаолиятини Қозоғистон чемпио­натида давом эттирадиган кўринади. Олимпия термасига номзод саналадиган Шоҳназар куни кеча «Оқжайиқ» клуби йиғинига бориб қўшилди. Аввалги мавсум Қозоғистон биринчи дивизионида 1-ўринни эгаллаб, премь­ер-лигага йўл олган мазкур жамоа айни пайт Туркиянинг Белек шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини олиб бормоқда. Агар Норбековнинг ҳаракатлари «Оқжайиқ» мураббийларида ижобий таассурот қолдирса, ҳужумчи янги мавсумни қозоқ клубида бошлайди. Таъкидлаш жоиз, 21 ёшли Шоҳназар ортда қолган мавсум «Металлург»нинг олий лига доирасидаги 16та учрашувида майдонга тушиб, 2та гол урганди.

 

«ҚизилҚум»

Яқиндагина «Навба­ҳор»­дан кетган бош мураббий Бахтиёр Ашурматов фаолиятини Навоийда давом эттириши мумкин. Сhampionat.asia сайтининг хабар беришича, унинг хизматларига «Қизилқум» қизиқмоқда. Ўтган йил жамоани менежер - Ҳамид Актамов ва мураббий - Юрий Лукин жуфт­лиги бош­қарганди. Эслатиб ўтамиз, Ашурматов олий лигада бош мураббий сифатида «Навбаҳор»дан ташқари, «Гутистон»да ҳам фаолият олиб борган.

 

«Шўртан»

Ғузор клуби янги бош мураббийни таништирди. «Бун­ёдкор» ва «Навбаҳор» клублари ҳамда Ўзбекистон миллий жамоасида фаолият олиб борган Александр Волков эндиликда «Шўртан» бош мураббийи сифатида ишлайди. У 9 январь куни Ғузорга етиб борди ва шу куни футболчиларга таништирилди. Эслатма, бунга қадар «Шўртан»да бош мураббий вазифасини Мухтор Қурбонов бажараётганди. Умуман, «Шўртан» янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини ҳам Ғузордаги ўз қароргоҳида давом эттирмоқда. Кейинги йиғин Тошкентда ташкиллаштирилади. Ғузордаги машғулотлар 15 январда тугайди. Шундан кейин футболчиларга 2 кунлик дам берилади. Айтганча, «Шўртан» кеча «Насаф» билан назорат ўйини ўтказди.

Ғузорликлар 18 январь куни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишади. 5-20 февраль кунлари пойтахтда ПФЛ кубоги мусобақаси ташкиллаштирилади. Унинг амалдаги ғолиби - «Шўртан» бу сафар ҳам мусобақада иштирок этишни режалаштирган.

 

«ҚўҚон-1912»

Маълумки, клуб сўнгги йилларда EVO билан ҳамкорлик қилиб келаётганди. Тезкор интернет провайдери ҳисобланган EVO «Қўқон-1912»нинг титул ҳомийи мақомида қоладиган бўлди. Биласиз, кўплаб клубларимиз давлат томонидан белгиланган ҳомийни реклама қилишади. «Қўқон-1912» эса қўшимча тарзда EVO билан шартнома тузган. Хуллас, ўтган ҳафта EVO ва «Қўқон-1912» ўртасида янги битим имзоланди.

«Бунёдкор»га қарши назорат учрашувини ўтказишган қўқонликлар 10 январь куни иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушишлари лозим эди. Аммо рақиб масаласида олиб борилган музокаралар самара бермади. Шундай бўлсада, «Қўқон-1912» Тошкентдаги йиғини чоғи яна 3та назорат учрашуви ўтказади. 14 январь куни «Металлург»га қарши майдонга тушса, 18-санада «Бухоро» билан куч синашади. Ниҳоят, Тошкент йиғини якунида, яъни 21 январь куни Мурод Исмоилов шогирдлари «Сўғдиёна»га қарши ўйнайдилар.

Мураббийлар штабида ҳам ўзгариш юз берди. Таниқли дарвозабон  Хислат Чилматов «Қўқон-1912» билан шартнома тузди. 38 ёшли собиқ дарвозабон футболчилик фаолиятининг катта қисмини «Нефтчи»да ўтказган. Кейинчалик маълум вақт клубнинг мураббийлар штабида ишлади. Ўтган йили эса «Навбаҳор»да дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритди. Энди «Қўқон-1912»да ҳам шу вазифани бажаради.

Умуман олганда, Мурод Исмоилов бошчилигидаги мураббийлар штаби таркибни шакллантириш бўйи­ча селекция ишларини давом эттирмоқда. Машғулотларга янги футболчилар ҳам қўшилдилар. Булар - ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Қўқонда ўтказган Илҳом Комилов ва анчадан бери келиши кутилаётган Элдор Маматказин. Элдор ўтган мавсум «Динамо» (Самарқанд) шарафини ҳимоя қилганди. Шунинг­дек, «Оқ-тепа»нинг икки футболчиси - ҳужумчи Абдулазиз Юсупов ва ҳимоячи Зафар Қорақулов ҳам жамоа йиғинига қўшилишди. Уларнинг қолиш-қолмасликлари яқин кунларда ойдинлашади. Машғулотларда иштирок этаётган Алибобо Раҳматуллаев эса расман «Қўқон-1912» аъзосига айланди. 24 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Озарбайжоннинг «Раван» клуби шарафини ҳимоя қилганди. Яна йиғинга чақирилган «Навбаҳор»нинг собиқ ҳимоячиси Тоҳир Шамсиддинов билан ҳам шартнома расмийлаштирилди. Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧда қатнашган Наманган футболи тарбияланувчиси қўқонликлар сафида 2 мавсум тўп суради. 

 

«Андижон»

Ўтган ҳафта мураббийлар икки томонлама ўйин орқали футболчиларнинг умумий ҳолатларини кўздан кечиришди. Дастлаб шартли «оқлар» ва «қизиллар» жамоалари ўзаро куч синашишди. Бу ўйинда ҳисоб очилмади.

«Оқлар»: Хуршид Хўжаев, Иқбол Бобохонов, Жавлон Гусейнов, Даврон Турсунов, Турсунбой Ҳусанов, Мирзоҳид Мирсаидов, Фарҳод Бекмуродов, Иброҳим Отахонов, Шукур Жумабоев, Исломбек Каримов, Анвар Бердиев.

«Қизиллар»: Музаффар Абдуллаев, Сардор Асқаров, Асрор Раҳмонов, Сирожиддин Аллаев, Шоҳруҳ Эргашев, Бекзод Ғозиев, Равшан Асланов, Шаҳбоз Жумабоев, Муқим Тошматов, Феруз Салоҳиддинов, Акмал Жўрабоев.

Иккинчи учрашувда «оқлар» ва «кўклар» жамоалари майдонга тушишди. Бу баҳсда «кўклар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Оқлар»: Хуршид Хўжаев, Иқбол Бобохонов, Жавлон Гусейнов, Даврон Турсунов, Турсунбой Ҳусанов, Мирзоҳид Мирсаидов, Акмал Жўрабоев, Иброҳим Отахонов, Шукур Жумабоев, Исломбек Каримов (Фарҳод Бекмуродов), Анвар Бердиев.

«Кўклар»: Лочин Долимов, Мадамин Маҳмудов, Артур Маматказин, Дилмурод Маҳмудов, Фаррух Мирзаев, Салоҳиддин Салоҳиддинов, Р.Абдулҳамидов, А.Мирзаев, Шоҳсултон Парпиев, Исроил Эргашев, Хондамир Йўлдошев.

Голлар: Анвар Бердиев (пен.) - Салоҳиддин Салоҳиддинов (2та).

Учинчи ўйинда «кўклар» ва «қизиллар» ўзаро куч синашишди -1:0. 

Жамоанинг Андижонда олиб бораётган иккинчи йиғини 17 январга қадар давом этади. Шундан сўнг клуб навбатдаги йиғин учун Тошкент­га йўл олади. Пойтахтда икки ҳафта давомида шуғалланилади. «Бургутлар» унинг доирасида 3та назорат ўйинида майдонга тушишади. Шу кунларда «Андижон» сафига бир қатор янги футболчиларнинг қўшилишлари кутилмоқда.

 

«Бухоро»

 Жамоа машғулотларида бир қатор янги футболчилар қатнашмоқдалар. Лекин ҳозирча уларнинг ҳеч бири билан шартнома имзолангани йўқ.

Иккинчи даврада бухороликлар сафига қўшилишган легионерлар - Максим Антонюк, Сергей Георгиев ва Николай Чипёв билан ҳамкорлик тўхтатилди ва улар «Бухоро»ни расман тарк этишди. Темур Аюповга эса иккинчи давра ўрталарида жавоб берилган эди. Мухлислар сўровига асосан, «Бухоро»нинг 2015 йилги энг яхши футболчиси, деб топилган дарвозабон - Александр Корнейчук ҳам жамоа билан хайрлашди. Шунингдек, олий лигадаги энг ёши катта футболчиларидан бири Вячеслав Понаморёв билан шарт­нома узайтирилмади.

«Бухоро» ўтган ҳафта Тошкентдаги йиғини доирасидаги дастлабки назорат учрашувида «Локомотив» ёшларини 2:1 ҳисобида енгди. Бухороликлар энди 13 январь куни «Бунёдкор»га қарши майдонга тушишади. Кейинги назорат баҳси 18 январга белгиланган. Шу куни жамоага «Қўқон-1912» рақиблик қилади.

«Локомотив» ёшлари билан кечган учрашувда «Бухоро» сафида 4 нафар футболчи дебют қилди. Булар - дарвозабон Муҳиддин Худоёров, ҳимоячи Саҳоб Жўраев, ярим ҳимоячи Санъат Шихов ва ҳужумчи Алишер Шоғуломов.

«Бухоро»: Муҳиддин Худоёров (Шоҳжаҳон Насимов), Саҳоб Жўраев, Руслан Мелзитдинов, Бобур Омонов, Отабек Нарзуллаев, Павел Смоляченко, Санъат Шихов, Суҳроб Неъматов, Алишер Санаев, Маъруф Муродов (Нозим Умуров), Алишер Шоғуломов (Нодир Давлатов).

Айтганча, дарвозабон Сардор Қобилжонов билан ўртадаги келишув узайтирилди. Умуман, шу ҳафта янги келишувларнинг амалга ошиши кутил­япти.

«Обод»

Клуб директори Фарҳод Сафаров championat.asia сайти ходимлари билан суҳбатда янги мавсумга кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди. «Даст­лабки йиғинимиз декабрь ойи­да бўлиб ўтди. 3 январдан иккинчи йиғин старт олди. Унинг доирасида 5-6та ўйин ўтказишни режалаштирганмиз. Таркибимизда 40 нафар футболчи бор. Уларнинг энг сараларини жамоада олиб қолмоқчимиз»,-деди Сафаров.

«Пахтакор»га қарши назорат ўйи­нида олий лига дебютанти 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоа­нинг ягона голи Иноятиллаев ҳисобига ёзилди.

«Обод»: Ёрбеков, Умиров, Тожибоев, Жавлон Искандеров, Жалилов, Ҳасанов, Тўрақулов, Бобоев, Норхонов, Шотурсунов, Ҳамроқулов.

Захирадан майдонга тушганлар: Иноятуллаев, Эргашев, Ҳакимов, Саъдуллаев.

Шу ўринда айтиш жоиз, Ўзбекис­тон миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Жаъфар Ирисметов «Обод»да иш бошлади. Вақтида «NBU-Осиё»ни бош мураббий сифатида бош­қарган Ирисметов энди Шавкат Абдухўжаев бошчилигидаги штабда фаолият олиб боради.

 

«СўҒдиёна»

Жиззах клубининг ўз қароргоҳида ташкил этган йиғини бугун ниҳоя­сига етади ва футболчиларга 3 кунлик дам берилади. 15 январдан эса тайёргарлик жараёни Тошкентда давом эттирилади. Навбатдаги йиғин давомида 21 январь куни «Қўқон-1912» ва 27 январда «Нефтчи» билан назорат ўйинлари ўтказиш режалаштирилган. Пойтахтдаги йиғин чоғи таркибга Сарвар Жўраев ҳам қўшилади. Ўтган мавсум «Олмалиқ» ва «Шўртан» клубларида ўйнаган 28 ёшли футболчининг ўзи «Сўғдиёна» билан 1 йиллик келишувга эришганини таъкидлади.

Клубларнинг расмий сайтларидаги маълумотлардан ҳам фойдаланилди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:57, 12.01.2016.
Ўқилди: 5579 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.