Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Фурқат Юсуповдан: 2015 йилнининг энг яхши Ўзбекистонлик легионерлари ТОП-5

Баҳо:
+ | -

Ортда қолган 2015 йил хорижда тўп сураётган Ўзбекистонлик легионерлар учун анча омадли кечди десак асло муболаға бўлмайди. Биз ўтган йил давомида ўзини кўрсатган легионерларимиз рейтингини тузиб чиқдик.

5. Азизбек Хайдаров (“Ал Шабаб”, БАА)
Азизбек 5 йилдан буён БААнинг “Ал Шабаб” жамоаси сафида тўп суриб келмоқда. У бу давр ичида жамоанинг ҳақиқий етакчиларидан бирига айланиб улгурди. 30 ёшли ярим ҳимоячи 2015 йилни ҳам бир маромда ўтказди ва жамоасининг ютуқларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Хайдаров ҳозирга қадар БАА чемпионатида умумий ҳисобда 10 та голга муаллифлик қилган.

4. Сервер Жепаров (“Улсан”, Жанубий Корея)
Жепаров 2015 йилни Жанубий Кореянинг “Улсан” клуби таркибида ўтказди. Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси “К” лигасида 22 ўйинда иштирок этиб, 6 гол уришга муваффақ бўлди. Жепаров мавсумни ёмон ўтказмаганини унинг статистикаси ҳам айтиб турибди. Шунга қарамай Сервер бу йил ортга қайтишга қарор қилди.

3. Виталий Денисов (“Локомотив”, Россия)
Денисов “Локомотив”нинг асосий футболчиларидан бирига айланиб улгурди. У 2014/15 йилги мавсумда 31, 2015/16 йилги мавсумда эса 25 та учрашув ўтказиб улгурди. Виталий “Локомотив”нинг ютуқларига ўз улушини қўшиб келмоқда. 28 ёшли ҳимоячи ушбу мавсумда Россия Премьер лигасида чемпионликка эришиши мумкин.

2. Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар)
2015 йилнинг 9 июль санасида “Бунёдкор”дан “Ал Жаиш”га 2,1 миллион доллар эвазига ўтган Рашидов ўзи учун сарфланган маблағларни тўла оқламоқда. Сардор Қатар чемпионатида майдонга тушган 14 учрашувида 9 та гол уриб, жамоа етакчисига айланди. Агар футболчи шундай ўйнашда давом этса, яқин орада европа клубларига ўтиши ҳеч гап эмас.

1. Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия)
Аҳмедов “Краснодар” жамоасининг етакчиси эканлиги ҳеч кимга сир эмас. У 2015 йилни янада омадли ўтказди. Одил 2014/15 йилги мавсумда “Краснодар”нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилиб, Россия премьер лигасининг энг яхши 33 та футболчиси қаторидан ўрин олди. Аҳмедов 2015 йилда Ўзбекистонлик легионерлар орасида энг кучлиси бўлганини деярли ҳеч ким рад эта олмаса керак.

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 20:15, 12.01.2016.
Ўқилди: 5086 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.