Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун жамоамиз навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Бекободннинг “Металлург” жамоасига қарши кечган ўйинда “Қўқон-1912” жамоаси кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Жамоамизга ғалаба келтирган ягона голни захирадан майдонга тушган Илдар Маматказин киритди.
Мазкур баҳсда ҳам вакилларимиз бир қатор вазиятларни кўкка совуришди.
“Металлург” билан бўлиб ўтган ўйинда “Қўқон-1912” жамоаси қуйидаги таркибда майдонга тушди.
Назорат учрашуви
“Қўқон-1912” – “Металлург” 1:0 (0:0)
Гол: Илдар Маматказин.
“Қўқон-1912”: Руслан Матниязов, Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Нурбоев, Жалил Кимсанов, Илья Ильин, Алибобо Раҳматуллаев, Баҳодир Акрамов, Иззат Ғаниев, Отабек Зокиров, Отабек Ҳайдаров, Носир Отақўзиев.
Захира: Ғайрат Ҳасанов, Азиз Ашуров, Фурқат Ҳасанбоев, Маруф Зокиржонов, Илҳом Комилов, Зокир Қорақулов, Азиз Ибрагимов, Азиз Тўхтабоев, Ориф Мамажонов, Илдар Маматказин, Иқбол Маликжонов, Ойбек Рустамов, Хайрулла Жакбаров, Абдул Азиз Юсупов, А. Шарипов.
Эслатиб ўтамиз, жамоамизнинг Тошкентдаги йиғини 21 январга қадар давом этади. Муроджон Исмоилов шогирдлари 18 январь куни – “Бухоро”, 21 январь куни эса “Сўғдиёна”га қарши майдонга тушишади.