"Манчестер Юнайтед" жамоаси ярим ҳимоячиси Эшли Янг "Ливерпул"га қарши учрашувда жароҳат олди.
Янг баҳснинг 42-дақиқасида жароҳат олди. Шундан сўнг унинг жойини Кэмерон Бортуик-Жексон эгаллади. Эшли Янгни қанча муддатга сафдан чиққанлиги маълум эмас.