«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес ФИФА томонидан «Олтин тўп»ни топшириш маросимига қилинган таклифга рад жавобини берганини айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, уругвайлик футболчи ЖЧ-2014да италиялик Жоржио Кьеллинини тишлагани учун ФИФА томонидан жуда қаттиқ жазога тортилганди.
«ФИФА мени «Олтин тўп»ни топшириш маросимига таклиф қилди. Назаримда, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлганимни баҳона қилиб, менга таклифнома юборди ва менинг олдимда ўзини оқламоқчи бўлди.
Шу пайтгача клублар ўртасидаги ЖЧда энг яхши футболчи бўлган ўйинчини маросимга таклиф қилишмаган. Буни айнан мен учун ўйлаб топишди», – дейди Суарес.
Бу орқали Луис Суарес ҳамон ФИФАнинг жазосидан норози ва хафа эканини намойиш қилди.