«Барселона» жамоаси ҳимоячиси Хавьер Маскеранонинг давлатдан солиқларни яширгани бўйича навбатдаги суд эшитуви бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, суд ушбу аргентиналик футболчига 815 минг евро миқдоридаги жарима ҳамда 1 йилга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм чиқарган.
Футболчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Давид Айнето ҳукмни тўхтатиш бўйича апелляция билан мурожаат қилган.
Агар футболчи қўшимча 21 минг евро миқдорида жарима тўласа, озодликдан маҳрум қилиш жазосидан қутулиб қолиши айтилган.
Яқин вақт ичида навбатдаги суд эшиттируви бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи 1,5 милион евро миқдоридаги солиқларни тўлашдан бўйин товлаганини тан олганди.