"Наполи" жамоаси бош мураббийи Маурицио Сарри Италия Кубоги доирасидаги икки ўйиндан дисквалификация қилинди ва 20 минг евро жарима тўлайдиган бўлди.
19 январь куни "Наполи"нинг "Интер"га қарши (0:2) Италия Кубоги доирасидаги ўйини вақтида неаполликлар устози рақиб бош мураббийини ношуд (гомик) дея ҳақоратлаганди.
Манчини эса ўз ҳаракати учун (у рақибни қари тулки деб сийлаган) 5 минг евро тўлайди.
Шунингдек, "Наполи" жамоаси ярим ҳимоячиси Дрис Мертенс "Интер"га қарши ўйиндаги ҳаракати учун (симуляция) турнирдаги битта ўйиндан четлатилган ҳамда 1,5 минг евро тўлаши белгиланган.
"Наполи" жамоасининг ўзига эса мухлислари пиротехника воситалари қўллагани учун 15 минг евро миқдоридаги жарима қўлланилган.