Германия термасининг ўтмишдаги яримҳимоячиси Пауль Брайтнер замонавий футболда "Олтин тўп" билан боғлиқ вазият тўғрисида фикр билдирди.
"ФИФА дарвозабонлар ва ҳимоячиларни ҳисобга олмас экан, тўпни фақат ҳужумчилар қўлга киритишар экан, бизга бўндай "Олтин тўп" керак эмас.
Келинглар, овоз бериш ўрнига, футбол ўйнашда давом этаркан Мессини биринчи, Криштиануни иккнчи рақамли деб эълон қила қоламиз.
Овоз бериш қандай ўтаётганидан одамларнинг ҳафсаласи пир бўлиши керак. Уни ҳеч ким ўзгартирмайдиган бўлса, бу соврин бизга керакмас.
Бу ерда ҳафсаласи пир бўлган ФИФА эмас, бутун дунё ишқибозлари бўлиб қолмоқда", - дейди Брайтнер.