“ПСЖ” клуби раҳбарияти бош мураббий Лоран Блан билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Le Parisien нашрининг маълумотига кўра, 50 ёшли мутахассис йилига 8 миллион евро маоши кўзда тутилган 2018 йилга қадар мўлжалланган янги шартномага имзо чекади.