Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Шоҳруҳ Гадоев энди Баҳрайн Премьер Лигасида ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Қаршининг “Насаф” клубидаги ўйинлари билан танилган ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев энди фаолиятини Баҳрайн Премьер Лигасида давом эттиради.

Баҳрайннинг амалдаги чемпиони саналадиган “Муҳаррақ” клуби матбуот хизматининг маълумот беришича, ўзбекистонлик футболчи мазкур жамоа аъзосига айланди. 24 ёшли Шоҳруҳ Гадоев куни кеча Муҳарраққа ташриф буюрди ва жамоа қароргоҳида бўлди. Якунда томонлар шартнома имзолашди. Аммо ҳамкорликнинг қанча муддатга мўлжаллангани ҳақида клуб расмий сайтида маълумот берилмаган.

Таъкидлаш жоиз, “Муҳаррақ” Гадоевнинг харид қилиниши билан трансферлар ойнасини ўзи учун ёпди. Зеро жамоа қишки трансферлар вақтида бразилиялик, шведциялик ва нигериялик ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Шоҳруҳ Гадоев эса осиёлик легионер сифатида рўйхатдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳ Гадоев яқиндагина қўшни Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси кўригида қатнашганди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 14:24, 24.01.2016.
Ўқилди: 3469 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик