Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

“Қизилқум” жамоаси 26 январь куни “Андижон” билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Айни кунларда о лий лига жамоалари барча эътиборни янги мавсумга пухта ҳозирлик кўришга қаратишган. Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси 23 январь куни иккинчи босқич ўқув-машғулот йиғинини якунлади. Машғулотлар Навоий шаҳрида уюштирилди.

Режага кўра, кончилар 24 январь эрталаб  Фарғонага етиб келишди. Ҳозирда навоийликлар Фарғонадаги “Азия hotel” меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда.

“Қизилқум”  футбол клуби мураббийлар штаби навбатдаги ўқув-машғулот йиғин доирасида 29  январь — 10 февраль кунлари бўладиган  анъанавий “Ҳоким кубоги” турнирида иштирок этишни режалаштиришган. Айни чоғда  ўттиз нафарга яқин футболчи мураббийлар кўригидан ўтмоқда.

Таркибда деярли ҳеч қандай йўқотиш йўқлиги эътиборлидир. Жамоани фақатгина ҳимоячи Асқаржон Муҳиддинов тарк этган. Навоийда ташкил  этилган иккинчи босқич тайёргарлик машғулотларига легионерлар украиналик Андрей Деркач, Вячеслав Шевченко, грузиялик Георгий Квесиешивили келиб қўшилишганди. Шунингдек, янги мавсумдан бошлаб Алишер Юсупов, Илҳом Юнусов (иккиси ҳам  “Насаф”дан), Самандар Шодмонов (“Шўртан”)лар  “Қизилқум” жамоаси шарафини ҳимоя қилишга яқин туришибди.

“Ҳоким кубоги” турнири баҳслари бошлангунига қадар, “Қизилқум” футболчилари бир неча назорат учрашувида майдонга тушишни режалаштирган. Жумладан, навоийликлар Фарғонада дастлабки ўртоқлик учрашувини 26 январда “Андижон” вакилларига қарши ўтказади. Бу ўйин Фарғонадаги “Марказий” стадионда соат 15.00 да бошланади.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 19:05, 24.01.2016.
Ўқилди: 2093 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.