Жамоамизнинг Тошкентда ўтаётган учинчи йиғини режа асосида давом этмоқда.
Кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этаётган футболчилар мавсумга жиддий ҳозирлик кўришмоқда. Уларнинг жисмоний тайёргарлиги мураббийлар томонидан таҳлил қилиб борилмоқда. Жамоамиз машғулотлар билан бир қаторда назорат ўйинлари ҳам ўтказмоқда. Шу кунгача (учинчи йиғин давомида) Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси билан 1:1, Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси билан 1:0 ҳисоблари қайд этилганлигини хабар бергандик. Навбатдаги учрашув эртага Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасига қарши бўлиб ўтади. Бу ўйин Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда 15:15да бошланади. Таркибдаги ўзгаришлар борасида сўз юритадиган бўлсак, бугундан машғулотларда "Бунёдкор"дан Миржамол Қосимов ҳам иштирок этишни бошлади. Учинчи йиғинда "Олмалиқ" сафида машғулотларда қатнашаётган футболчилардан биргина Сергей Рекунга жавоб берилган. Кўрикда бўлган футболчиларнинг жамоада қолиш ёки қолмаслигига ушбу йиғин якунида аниқлик киритилади.