Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Мурод Исмоилов: “Ҳоким кубоги” турнири қизғин кечмоқда"

Баҳо:
+ | -

Куни кеча “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Мурод Исмоилов Фарғонадаги “Рухсор” ФМ радиосига “Ҳоким кубоги-2016” турнири борасида интервью берди. Суҳбатни “Нефтчи” расмий сайти орқали ҳам ўқишингиз мумкин.

 - “Ҳоким кубоги” турнири азалдан катта қизиқишларга сабаб бўлиб келган, - деб гап бошлади Мурод Музаффарович.  Бироқ айтиш керакки, сўнгги йилларда турнирнинг савияси бироз тушганди. 2016-йилга келиб мусобақа ташкилотчилари биринчи ўринда “Ҳоким кубоги”нинг савиясини ошириш борасида кенг кўламдаги ишларни олиб боришди ва бу ўз самарасини бермоқда. Жорий йилдаги турнирда Олий лиганинг бир қатор кучли клублари ўзларининг асосий таркиблари билан иштирок этишмоқда. Биз ҳам ПФЛ кубогидан кўра, “Ҳоким кубоги”да иштирок этишни афзал билдик. Мен мусобақа ташкилотчиларидан кейинги йиллари турнирни янада кенг кўламда ўтказишларини, кўпроқ Олий лиганинг кучли клубларини Фарғонага таклиф қилишларини сўраган бўлардим. Фарғона шаҳрида бир-биридан замонавий меҳмонхоналар фаолият кўрсатиб турибди. Барча шароитлар бор. Тошкентда ёки хориж мамлакатларидаги 10-15 кунлик йиғинларни мана шу Фарғонада ўтказиб, “Ҳоким кубоги”да иштирок этишса мусобақанинг савиясида янада ошарди. Бу менинг шахсий фикрим. Биласизми, хар йили “Ҳоким кубоги” ўйинлари пайтида об-ҳаво бироз ноқулай келар эди. Ўйинлар асосан қор босган майдонларда ўтарди. Қувонарли томони, бу йили футбол ўйнаш учун ажойиб қуёшли об-ҳаво бўлмоқда ва ўйинчилар ҳам роҳатланиб майдонда тўп тепишяпти. Шунингдек, ўйиндан-ўйинга мухлисларнинг стадионга ташрифи ортаётгани мени қувонтирмоқда. Мусобақа ташкилотчиларига катта раҳмат.

- “Ҳоким кубоги-2016”нинг финал босқичига йўл олиш учун қайси жамоанинг имкониятлари кўпроқ деб ҳисоблайсиз ?

- Ҳамма жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайман. “Қўқон-1912” “Андижон”, “Қизилқум” ва албатта “Нефтчи” жамоасида финалга чиқиш учун яхши имконият бор. Қўқон жамоаси ПФЛ кубогида ҳам иштирок этса бўларди. Лекин биз “Ҳоким кубоги”ни танладик. Чунки турнирдаги ўйинларнинг кўплиги, учрашувларнинг зич жойлашуви биз учун жуда қулай бўлди.

- “Нефтчи” жамоасининг шу даражага етишишида сизнинг хиссангиз катта. Жамоанинг ўйинларини кузатиб боряпсизми?

Албатта. “Нефтчи” хар доим юқори натижаларга эришиб келган жамоадир. Фақат сўнгги йиллардаги муваффақиятларда бироз хиссамиз қўшилди холос деб ўйлайман. Ха, “Нефтчи”нинг ўйинларини кузатиб боряпман. “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши ўйинни ҳам кўрдим. Йигитлар яхши ўйин кўрсатишди.  Айниқса “Нефтчи” ёшлари жамоаси ҳам яхши шаклланмоқда. Бахром Ҳайдаров ўз шогирдлари билан самарали ишлаётгани билиниб турибди.  “Нефтчи” ёшлари Қўқон жамоасининг асосий таркибига қарши баҳсда ҳам жиддий қаршилик кўрсатишди.

 - Балки кунлар келиб “Нефтчи”га  яна қайтасизми ?

- Насиб қилса, яна “Нефтчи”га қайтаман. Мана қаранг, хозир ҳам суҳбатга “Нефтчи” либосида келдим. Ниятим, “Қўқон-1912”да ҳам ўз билимларимни ишга солиб Қўқон футболининг ривожига ўз хиссамни қўшишдир. Агар вазият шуни тақозо этса, хар доим “Нефтчи”га келиб меҳнат қилишга ва Фарғона футболи истиқболи йўлида меҳнат қилишга тайёрман.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Мухлисларга доим соғлиқ тилайман. Оилалари тинч бўлсин. Хар доим стадионларни тўлдириб бир-биридан қизиқарли ўйинларни томоша қилишларини тилаб қоламан. Мухлислар хамиша ўз севимли жамоаларининг ўйинларига келиб, футболчиларни юксак даражада қўллашларини сўраб қоламан.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди. 

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 17:49, 02.02.2016.
Ўқилди: 2587 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7998]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3611]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3284]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2625]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2386]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2240]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [2197]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2159]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2102]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1809]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.