Кириш Регистрация

Чичарито Бундеслигада ойнинг энг яхши футболчиси бўлди

Баҳо:
+ | -

Англия ва Испанияда ишлари юришмаган Хавьер Эрнандес Чичарито бу мавсумдан фаолиятини Германиянинг "Байер"ида давом этаётганидан хабарингиз бор, албатта. Мексикалик ҳужумчи Бундеслигага кўчиб ўтгандан кейин ўз ўйинини намойиш этишни бошлади. Унинг голлар жамоасининг ғалабасини таъминламоқда. 

ГФФ расмий сайтининг маълум қилишича, “Реал” ва “МЮ”нинг собиқ футболчиси Германияда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди. Чичарито мазкур совринни қўлга киритиши учун 63 % овоз тўплади. Иккин ўринни “Боруссия Д” ҳужумчиси Обамеянг (19 %) эгаллаган бўлса, учликни “Бавария” футболчиси Левандовски (15 %) якунлаган.

 

Шу тариқа, Эрнандес кетма-кет учинчи марта Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди. У ноябрь, декабрь ва январь ойида шу номга сазовор бўлди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 23:22, 04.02.2016.
Ўқилди: 3003 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.