Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Криштиану Роналду – 31 ёшда. У ҳақидаги фикрлар жамланмаси

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду бугун ўзининг 31 ёшини қарши олмоқда. Шу боиз биз «Олтин тўп»нинг 3 карра соҳиби ҳақида футболчи ва мураббийлар томонидан айтилган фикрлар жамланмасини сизга тақдим этишни жоиз деб топдик.

Рауль
- Роналду дунёнинг энг зўр футболчиси. Бунга шубха қиласизми? Унда футболни тушунмас экансиз.

Сэр Алекс Фергюсон.
- Роналду ақл бовар қилмас ўйинчи. Бизда буюк ўйинчилар кўп бўлган, Криштиану эса уларнинг барчаси билан тенглаша олади. У туғма истеъдод соҳиби бўлса-да, барча нарсага фақат машғулот орқали эришди. Қайсидир жиҳати билан у Эрик Кантонага ҳам ўхшаб кетади. Роналду Мадридда ҳам яхши ўйинчилиги исботлади.

Арсен Венгер
- Криштиану кўп гол ураяпти, «иккинчи қават»да яхши ўйнаяпти, унинг ижросидаги ҳар бир жарима зарбаси, қайси масофадан тепилмасин, хавфли кўриниш олади. Ҳар қандай нуқтадан тепа олиш – бу ғоят бебаҳо хусусият. Хуллас, Криштиану – «гол машинаси». Оёқлари шунчалик тезкорки, бродвей раққоси Фред Астерни эслатади. Ушбу хусусият замонавий ҳужумчи учун жуда муҳимдир. Худбинлигига келса, у шунга муносиб. Айнан «Барчаси мен учун» қабилида иш тутиши уни янада дахшатли қилади.

Хамес Родригес
- Криштиану майдонда ҳам, майдондан ташқарида ҳам ажойиб инсон. Унга фақат юқори балл бериш мумкин. Шунингдек у ўта камтар инсондир. Роналду ҳамма футболчилар билан жуда яхши муносабатда. У нафақат ўйин вақтида, балки машғулотлардаги иштиёқи билан ҳам ҳайратга солади. Унинг ишига қарар экансан, нима учун энг яхши эканини тушунасан.

Гарет Бэйл
- Мен ҳеч қачон Криштиану Роналду билан рақобатда бўлмаганман. Реал"га ўтиш олдидан бу ерда асосий футболчи Криштиану Роналду эканини яхши билардим. У ҳайратланарли даражада иқтидорли футболчи. Бунинг учун шунчаки унинг голларига бир қарасангиз кифоя. Мен уни жуда ҳурмат қиламан.

Сами Хедира
- Уни қаттиқ ҳурмат қиламан. Роналдунинг ишга ва инсонларга бўлган муносабати шунга лойиқ. У биринчилардан бўлиб жамоага мослашиб кетишимда ёрдам берди, маслаҳатларини аямади. Мадрид – катта шаҳар ва кўпчилик хато қилишингни кутади. Криштиану шундай вақтларда хато қилиб қўйишимдан асраб турди. Роналду билан суратга тушишни, ундан дастхат олишни орзу қиладиган кишилар оз эмас. Унинг ўйин услуби киши эътиборини жалб этади, аммо тажовузкор. Кийиниш хонасида эса Криштиану суперюлдуздан оддий йигитга айланади – қолади. Ҳаммага ҳурмат билан муносабатда бўлади, шу билан бирга ор-номусли, анчайин нуфузли йигит, доимо ғалаба сари интилади.

Луис Роналдо
- Роналду менга кўпроқ ёқади. Умуман шашт билан жарима майдонига ёриб кириб, гол урадиган футболчиларни ёқтираман.

Раян Гиггз
- Роналдуда ажойиб техника, юқори тезлик, кучли зарба бор, майдонни кўриш қобилияти ҳам юксак ривожланган, тўпни аниқ ошириш ва тўпни олиб қўйишда ҳам муваффақиятли ўйнай олади.

Рио Фердинанд
- Ўзига хос кийиниш борасида жамоамизда Роналдуга тенг келадигани йўқ. у эрталаб уйғониб, шкафдан шунчаки тўғри келган кийимни олиб киймайди. Криштиану ўзининг ташқи кўринишига ўзгача эътибор беради.

Херард Пике
- Биз «Манчестер Юнайтед»да уч йил бирга тўп сурганмиз ва шуни айтишим мумкинки, Криштианунинг профессионаллигидан хайратга тушаман.

Эмилио Бутрегеньо.
- Криштиану — феномен. Унинг ўйин услуби ўзгача. У шундай ўйинчики, ҳар куни кечагидан кўра яхшироқ бўлишга интилади. Унинг амбициялари юқори, улкан гол уриш қобилиятига ва футболчилар орасида катта таъсир доирага эга. У Мадрид футболкасини кийиши лозим бўлган буюк ҳужумчи.

Рууд Гуллит.

- Худди Бекхэм билан бўлгани каби Роналду билан ҳам шу нарса содир бўлмоқда. Улар чиройли бўлгани учун ҳам одамларга ҳасад қилишади ва танқид остига олишади. Роналду мен учун идеал ўйинчи. Тезкор, бўйи баланд, бош билан яхши ўйнайди, техникаси яхши, пенальти ва жарима тўпини яхши амалга оширади, жамоа етакчиси. Криштиану Роналду – феномен.

Юсупов Фурқат тўплади

Манба: sports.uz
Киритилди: 22:33, 05.02.2016.
Ўқилди: 4962 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.