Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Voha.uz: Ҳоким кубоги мусобақаси старт олди

Баҳо:
+ | -

Воҳа футбол клублари учун янги мавсум олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб бераётган  ва Қашқадарё вилоят Футбол Федерацияси томонидан  анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги”  баҳсларига старт берилди.

20 февралга қадар давом этадиган ушбу мусобақа “Аланга” ва “Шўртан” жамоаларининг майдонларида бўлиб ўтади. Йигирма иккинчи бор ўтказилаётган турнирда воҳадаги 12та жамоа иштирок этмоқда.  Ушбу турнирда 12 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришади.

              “А” гуруҳи                                                                    “Б” гуруҳи

“Насаф” (Қарши)  ўринбосарлар                              “Машъал-2”(Муборак) 1-лига

“Машъал” (Муборак) ўринбосарлар                        “Шўртан” (Ғузор) ўринбосарлар

“Олимпия” (Қарши)                                                      “ Шўртан-2” (Ғузор)

“Аланга” (Косон)                                                            “ Нуристон” (Нишон)

“Бинокор” (Қарши)                                                        “Ҳисор” (Шаҳрисабз)

“Пўлати” (Косон)

“ ҚКХК”  (Қарши)

Бахтиёр Саттаров бошчилигидаги “Машъал” клуби ўринбосарлари икки учрашувда ҳам ғалаба қозониб, мусобақани муваффақиятли бошлашди. Дастлабки  баҳсда Косоннинг “Пўлати” жамоаси 9:2 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, иккинчи турда Қаршининг “Бинокор” жамоаси устидан  2:0  ҳисобида ғалаба қозонишди.

Турнирнинг иккинчи поғонасида бораётган Ўткир Холиқов шогирдлари бўлган -“Олимпия”чилар  “ҚКХҚ” коллеж жамоаси билан кечган баҳсда рақиблари дарвозасига жавобсиз тўрт тўп киришди. Ушбу баҳсда “Олимпия” жамоаси катта устунликга эга бўлди.

Зафар Холмуродов устозлигидаги “Насаф” футбол академияси тарбияланувчиларидан иборат “Насаф” клуби ўринбосарлари жамоаси январ ойида ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришди. Қисқа таътилдан сўнг улар ўз қароргоҳларига йиғилишди.

Бугун  жамоа биринчи учрашувини Бахриддин Омонов мураббийлигидаги Косоннинг “Аланга” жамоасига қарши ўтказишади.

Бугун “А” гуруҳида уч учрашув бўлиб ўтади.

“ Машъал”- “Олимпия”

“Насаф”- “Аланга”

“ҚКХК”-“Пўлати”

Ушбу турда Хасан Зиёдов бошчилигидаги  ”Бинокор”  жамоаси  дам олишади.

 “А” гуруҳи   2-турдан кейинги вазият

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н

О

1

“Машъал”

2 2 11-2 6

2

“Олимпия”

1

1

4-0

3

3

“Пўлати”

2

1

1

4-10

3

4

“Аланга”

1

1

1-2

0

5

“Бинокор”

1

1

0-2

0

6

ҚКХК

1

1

0-4

0

7

“Насаф”

           

“Б” гуруҳида  Нишонинг “Нуристон” жамоаси дастлабки  турда Шаҳрисабзнинг “Ҳисор” жамоасига қарши майдонга чиқишди. Муросасиз кечган учрашувда 2:1 ҳисобида ёш мураббий Арслон Шаропов шогирдлари “Нуристон” клуби ишончли тарзда ғалаба қозонишди.

Жорий йилдан биринчи лига вакили “Машъал-2” жамоасини қабул қилган украиналик тажрибали мураббий Лапа Никола жамоаси “Шўртан”ПФК ўринбосарларига қарши учрашувда кичик,  1:0 ҳисобида устун келишди.

Гуруҳдаги Ғузорнинг иккинчи вакили Акмал Ҳазратқулов мураббийлигидаги “Шўртан-2” бугун ўзининг илк баҳсини  турнир пешқадами “Нуристон” жамоасига қарши майдонда саф тортишади.

Ушбу гуруҳда бугун  иккинчи тур доирасидаги икки учрашув бўлиб ўтади.

 “Шўртан-2”-“Нуристон”

  “Машъал-2”-“Ҳисор”

Бугун  Баҳодир Шаймардонов  бошчилигидаги “Шўртан” клуби ўринбосарлари дам олишади.

                                             “Б”  гуруҳи 1- турдан кейинги вазият     

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н

О

1

“Нуристон”

1

1

2-1

3

2

“Машъал-2”

1

1

1-0

3

3

“Ҳисор”

1

1

1-2

0

4

“Шўртан”

1

1

0-1

0

5

“Шўртан-2”            

Фахриддин ЧОРИЕВ.

 

 

 

Манба: voha.uz
Киритилди: 15:59, 12.02.2016.
Ўқилди: 4969 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.