Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

“Насаф”гаа Самарқандлик мухлиснинг тилаклари

Баҳо:
+ | -

“Насаф” ва “Пахтакор” учрашуви мамлакатимизнинг кўп сонли ишқибозларининг диққат эътиборида бўлиб турибди. Жумладан, Самарқандлик “Насаф” мухлиси Раҳимжон Худойқулов ўз фикрини шундай баён этди:

-Қўшни Қашқадарёлик дўстларимга ҳавасим келади, чунки уларнинг “Насаф”дек бутун оламга донғи кетган жамоалари бор. Гарчи Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшасамда “Насаф”нинг ҳар бир ғалабаси қувончимга қувонч қўшади. Шодлигимни ичимга сиғдира олмасдан Қашқадарёлик дўстларим, ошна-оғайниларим, танишларимга қўнғироқ қилишга шошиламан ва ўйин тафсилотларини зўр иштиёқ билан сўзлайман. Қани эди бизда ҳам “Насаф”га ўхшаш жамоа бўлса деб, дилимда орзу-истак туяман.

Биз, самарқандликлар “Насаф”ни севамиз, унинг ғалабаларидан завқ шавқ оламиз Рўзиқул Бердиевдек тиниб-тинчимас, изланувчан, янгиликка интилувчан фидоий бош мураббийга офаринлар айтамиз. Яша “Насаф”, бўш келма, биз сен билан!

Шунингдек, фарғоналик таниқли адиб ва журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамиджон Бурхонов, сурхондарёлик шифокор Илҳомжон Саттаров. Қорақалпоғонистонлик Давур Абдуллаевлар ҳам “Насаф” – “Пахтакор” учрашувини  сабрсизлик билан кутишаётганини изҳор этиб, мамлакатнинг икки гранд жамоаси ўйинидан завқ олишларини мамнуният билан билдиришди.

Хусан Темиров

Манба: voha.uz
Киритилди: 17:29, 16.02.2016.
Ўқилди: 3945 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик