Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Деян Больевич эртага “Насаф” сафида дебют қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бўлса, “Насаф”нинг БААда ўтказилган қишки ўқув-йиғин машғулотларига черногориялик янги легионер футболчи – Деян Больевич  қўшилган эди.

“Насаф” жамоаси билан Ўзбекистонга келган ушбу чап қанот ҳимоячисини тиббий кўрикдан ўта олмагани ҳақида кейин хабарлар тарқалди.

Аслида қандай бўлган эди? “Насаф” ПФК спорт директори Виталий Николаевичнинг бизга берган маълумотлари кўра, Деяннинг соғлиги жойида бўлиб, тиббиёт ходимлари расмий ўйингача вақт борлигини ҳисобга олишиб, 10 кун муддатда озроқ муолажа олишини тавсия қилишган. Ушбу муолажаларни тугатган Деян Болевич бугун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, “Насаф” клуби билан шартнома имзолаган ва жамоа заявкасига киритилган.

Айни пайтда биз “Бунёдкор” стадионида бўлиб, жамоанинг ўйинолди машғулотларини кузатиб турибмиз. Деян Больевич жамоа билан машғулотларда иштирок этмоқда.

Демак, у эртага илк марта “Насаф” жамоаси сафида расмий учрашувда дебют қилиши мумкин. Чунки ушбу ўйинчи билан боғлиқ ҳамма расмиятчиликлар ниҳоясига етказилган. Бундан келиб чиқадики,  жамоанинг чап қанотида юзага келган муаммо ижобий ҳал этилди.

Ушбу хурсандчилик хабари эртага ҳам давом этишини умид қилиб қоламиз. Олға “Насаф”!

Ренат Эрназаров

Манба: voha.uz
Киритилди: 17:55, 16.02.2016.
Ўқилди: 4811 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3131]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2271]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2016]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1763]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1748]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1606]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1419]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1387]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1360]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик