Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Легионерлар: Ҳусниддин Ғофуров “Явор” сафида гол киритди

Баҳо:
+ | -

Сербиянинг “Явор” клуби сафида ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп суришидан хабарингиз бор.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Қатар яшил майдонларида ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатидан сўнг бироз муддат уйда ҳордиқ чиқаргач жамоаси сафига бориб қўшилганди. Сербия Суперлигасида жамоалар қисқа таътилга чиққани сабаб Иваница шаҳри жамоаси саналувчи “Явор” Македониянинг Охрид шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказди. Ҳамюртимиз ҳам мазкур йиғинда иштирок этди. Ҳусниддин Ғофуров “Металлург” ва “Борац” жамоаларига қарши ўтган учрашувларда майдонга ҳам тушди. “Борац”га қарши ўйинда ўзбекистонлик футболчи гол киритишга ҳам муваффақ бўлди.

Шунинг билан икки ҳафта давом этган йиғин якунланди ва “Явор Матис” Сербияга қайтди. Энди жамоа Сербия Суперлигаси 23-тур учрашувлари доирасида ўтадиган “Раднички” билан баҳсга ҳозирлик олиб бормоқда. “Раднички” – “Явор” учрашуви 21 феврал куни бўлиб ўтади.

 

Husniddin Gafurov_UZB.jpg

Манба: sports.uz
Киритилди: 20:44, 16.02.2016.
Ўқилди: 3367 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик