«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида «Рома»га қарши бўлиб ўтган ўйин (2:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Криштиану Роналду гол ургандан хурсанд. Мухлислар ундан гол кутишади ва у бугун бу ишни уддалади. Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпмиз.
Биринчи бўлим мураккаб кечди, аммо биз танаффусдан кейин ўйинимизни кучайтирдик. Сафардаги ўйинларда бизга ижобий натижа кераклиги ҳақида ўйламадим, аммо бугун биз бошқа сафар баҳсларига нисбатан яхши ҳаракат қилдик.
«Рома» пенальти тепиши керак эди? Мен бу вазиятни кўрмадим. Ўйин қийин кечди, айниқса, биринчи бўлим, аммо биз иккита гол урдик ва бир неча марта имкониятлардан фойдаланишимиз мумкин эди. "Рома"да ҳам голли вазиятлар юзага келди.
Сафарда урилган иккита гол жуда муҳим. Лекин тўқнашув тақдири ҳали ҳал бўлмади, бу футбол, ҳамма нарса рўй бериши мумкин.
Айрим ўйинчилар натижа келтираётган бўлишса-да, мен учун муҳими - жамоа.
Чемпионлар лигаси финали? Бунгача узоқ йўл бор. Аввал жавоб ўйинини ўтказайлик. Мен эса футболчиларнинг иштиёқидан хурсандман», – дейди Зидан.