Кириш Регистрация

“Металлург”: “Локомотив-БФК” йирик ҳисобда доғда қолдирилди

Баҳо:
+ | -
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида тайёргарлик жараёнини давом эттираётган “Металлург” футболчилари “Кимёгар” стадионида биринчи лига вакили “Локомотив-БФК” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди. Ўйин бекободликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди – 8:0. Мазкур назорат-кўрик ўйинида темирйўлчилар таркибида бир қатор ёш футболчилар тўп сурганлиги боис, жамоаларнинг маҳорати борасидаги фарқ яққол сезилиб қолди. “Металлург” билан шартнома имзолаган Жаҳонгир Абдумўминов шу куни хет-трикни расмийлаштирган бўлса, Зоҳид Абдуллаев ҳамда Аюбхон Нўъмоновлар дублга эришишди. Яна битта гол Жасур Ҳакимов ҳисобида ёзилди. “Металлург” – “Локомотив-БВК” – 8:0. Чирчиқ. “Кимёгар” стадиони.  “Металлург”: Зафар Сафоев, Даврон Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Мирғиёс Сулаймонов, Улуғбек Худойбердиев, Мурод Тошматов, Дониёр Одилов, Аюбхон Нўъмонов, Эргаш Исмоилов, Жаҳонгир Абдумўминов, Зоҳид Абдуллаев. Заҳирадан майдонга тушганлар: Суҳроб Султонов, Дилмурод Каримов, Саид Абдужабборов, Суннат Эрматов, Вусол Магерамов, Жасур Ҳакимов, Фарҳод Намозов.   Энди “Металлург” футболчилари навбатдаги назорат учрашувни 27 февраль куни “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказишади.
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 15:55, 25.02.2016.
Ўқилди: 3352 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3361]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3212]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3081]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2923]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2901]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2813]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2578]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1970]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1857]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик