Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Юлдузлардан машҳур иқтибослар (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Сиз қадрли спорт футбол мухлсларига жаҳон футболининг ёрқин юлдузларидан энг таъсирли ва машҳур иқтибосларни йиғиб, эътиборингизга ҳавола этгандик. Бугун мана шу мақоланинг иккинчи қисмини ўқишингиз мумкин. Бу йўналишимиз сизга манзур бўлаётган бўлса, мавзуни давом эттирамиз. 

Мен учун дунёнинг энг кучли ўйинчиси бу Стиви Жи у ҳеч кимни камситмайди, – Рикардо Кака Жеррард ҳақида

Мени Стиви билан солиштиришларини ёмон кўраман. Чунки у мендан анча кучли, –  Фрэнк Лэмпард

"У ҳозир қайси жамоада ўйнаяпти, бунинг аҳамияти йўқ. У доим руҳан биз билан. У "Челси" ўйинчиси, бу клуб учун қилган барча хизматлари учун унга миннатдорчилик билдираман. У билан учрашишни интиқлик билан кутяпман. Мен қайтдим, афсуски, у бу ерда йўқ.",  – Дидье Дрогба Лемпард ҳакида “Челси”га қайтганида.

Унинг ҳар бир ҳаракатлари одамни ҳайрон қолдиради. Футболни зўр тушунадиганлар унинг ўйинларидан завқ олиши мумкин. Мен у билан бир жамоада ўйнаётганимдан фахрланаман. Мени қойил қолдирадиган бир ҳислат бор:  у майдонда ўзини шунақа эркин тутадики, гўё орқасидаям кўзи бордек. “Барса”ни Мессиси “Реал”ни Роналдоси бўлса, бизда буюк Пирло бор, – Жанлуижи Буффон 

Филиппо Индзаги ҳар сафар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетади. Менимча, ўзиям ўйиндан ташқари ҳолатда туғилган бўлса керак, –  Алекс Фергюссон

“Ливерпуль”да ўтган дамларим ҳаётимнинг энг ёқимли онлари бўлиб қолади. “Энфилд”га бордим. У ерда сени исмингни куйлашса, қанчалар ёқимли! Умид қиламанки, бу буюк кошонага келишим охиргиси эмас.  Бу кунларни соғиниб яшайман, – Луис Суарес

Португалларда Роналдо, Аргентинада Месси бўлса, Германияда бутун бир жамоа бор, – Стивен Жеррард

2014 йил жаҳон чемпионати вақтида Ронни олдимга келиб тиз чўкди. Мен унинг олдига яқинлашиб, қўлимни тутдим ва “Роналдиньо, сен менинг олдимда бундай туришинг керак эмас”,  дедим. Кейин билсам, у Роннининг қиёфадоши экан.  Мендан кучли инсонни бундай ҳолатда кўришни истамайман, – Лионель Месси

Бутун дунё мени энг яхшиси деб тан олса ҳам, мен учун энг зўи Роналдиньо бўлиб қолаверади, – Лео Месси

Мен шубҳа қилмайман, эртами кечми истеъдод ва маҳорат бобида у дунёнинг энг зўри болади, –
  Лионель Месси Неймар ҳақида

Баъзида оиламизда овқат ҳаммага ҳам етмасди. Шунақа пайтда ёки отам, ёки онам овқатланишмасди. Мен бу нарсаларни кўриб турардим ва нима қилиб бўлса ҳам оиламга ёрдам беришни ўйлардим. Ниҳоят, йўлини топдим. Дўстларим билан Марселдаги соҳлга бориб, у ерда дам олишга келган бой одамлар билан баҳс бойлардик, яъни ким кўпроқ сосиска ейиш! Агар мен улар айтганчалик сосискани ея олсам, улар менга пул беришарди. Мен бирор маротаба ҳам улар айтганчалик сосискани ея олмаганман. Менинг асосий мақсадим  бу эмасди. Асосийси мен уйга қорним тўқ ҳолда келардим ва бу энди оиламизда овқат ҳаммага етишини билдирарди, – Зинедин Зидан

Менинг укам "Манчестер Юнайтед" мухлиси. Биз Чемпионлар лигасида МЮ билан туш гандик. Ўшанда "Олд Трафорд"га укам ҳам борганди. Эсимда, ўша ўйинда биз ютдик. Ўйиндан кейин укамни роса қидирдим. Қарасам бир бурчакда трибунада йиғлаб ўтирибди. Нима бўлди сенга десам, менга сени ёмон кораман деди ва 10 кунгача менга гапирмай юрганди, – Бастиан Швайнштайгер

Манба: sports.uz
Киритилди: 21:29, 26.02.2016.
Ўқилди: 6145 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.