Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Одил Аҳмедов — йилнинг энг яхши футболчиси

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Россиянинг “Краснодар” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ОАВ вакиллари орасида ўтказилган сўровга кўра Ўзбекистоннинг 2015 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

“Краснодар” клуби аъзоси ўтказилган сўров натижаларига кўра, мазкур соврин учун курашда яқин таъқибчилари Қатарнинг “Ал Жаиш” клубида тўп сураётган Сардор Рашидов ҳамда ўтган мавсум якунларига кўра “Пахтакор” сафида Ўзбекистон чемпионати олтин медалини қўлга киритган Игорь Сергеевни ортда қолдирди.

Таъкидлаш лозим, айни дамда Россиянинг “Краснодар” сафида тўп сураётган Аҳмедов учун мазкур соврин фаолиятидаги тўртинчи шундай соврин ҳисобланади. Бунгача, Аҳмедов 2009, 2011 ҳамда 2014 йилларда Ўзбекистонда йил лауреати бўлган эди.

ОАВ вакиллари овозига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари кучли учлиги:

1. Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия) – 50 очко

2. Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар) – 32 очко

3. Игорь Сергеев (“Пахтакор”, Ўзбекистон) – 21 очко

Ўрин

Футболчи

I

II

III

Жами

1

Одил Аҳмедов

14

2

4

50

2

Сардор Рашидов

5

6

5

32

3

Игорь Сергеев

1

6

6

21

4

Виталий Денисов

1

6

2

17

5

Санжар Шоаҳмедов

-

1

-

2

7

Элдор Шомуродов

-

-

1

1

8

Санжар Турсунов

-

-

1

1

9

Александар Лобанов

-

-

1

1

10

Сервер Жепаров

-

-

1

1

11

Баҳриддин Ваҳобов

-

-

1

1

 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 13:54, 04.03.2016.
Ўқилди: 4010 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.