УЕФАнинг собиқ президенти, 6 йил муддатга футбол соҳасида фаолият кўрсатишдан четлатилган Мишель Платини футболда видеотакрорлардан фойдаланиш жорий қилинишига нисбатан ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Мен ўйлайманки, бу яхши қарор бўлмайди. Лекин синаб кўриш керак, агар бу тўғри бўлиб чиқса, нега уни қўлламаслик керак:?
Лекин шахсий фикрим шундайки, бундай бўлиши яхши эмас ва бундай ишламаслик керак. Майли, синаб кўриш керак, балки мен ноҳақ бўлиб чиқарман.
Ҳарҳолда бу видеоускуналар ишлаб чиқарувчи компаниянинг бизнеси ривожланиши учун эмасдир. Агар шундай бўлса, бу жуда ёмон лобби бўлиб қолади.
Футбол ажойиб ўйин. Баъзида ҳакамларнинг хатолари уни томошабоп қилади. Видеотакрорлар футболни бузиб қўймаслиги керак", дейди у L’Equipe нашрига берган интервьюсида.