Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Алишер Холиқов ва Михаил Наумов «Динамо» йиғинига қўшилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги ва Биринчи Лига учрашувларига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Самарқанддаги қароргоҳда янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда.

Маҳаллий мураббий Учқун Қобилов қўл остида ўтаётган ўқув-машғулот йиғинида маҳаллий футболчилар билан бир қаторда янги футболчилар ҳам тайёргарликка зўр беришган.

Жумладан, жамоа таркибида маҳаллий футболчилардан Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов, Жасур Азимов, Фирдавс Абдусалимов, Ислом Шарипов, Бунёд Исроилов, Омад Тайлоқов, Лазиз Нуриддинов, Миркомил Локаев, Рустам Тоштурдиев, Жонибек Кўчимов ва яна бир қатор ёш футболчиларни кўриш мумкин.

Шунингдек, «Динамо» сафида 2013-2014 йилларда тўп сурган Азамат Бобожонов ҳам яна собиқ клуби сафига қайтди. Қорақалпоғистонлик 28 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказганди.

Ўтган мавсумда Навоийнинг «Қизилқум» клуби шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳужумчи Алишер Холиқов ҳам «Динамо» таркибига келиб қўшилган. 2010 йилги Олий Лиганинг энг яхши тўпурари жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Жамоа йиғинида бўлган яна бир футболчи Фаррух Ҳайдаров ҳам «Динамо»га Навоийнинг «Қизилқум» клубидан келиб қўшилди.

«Машъал», «Насаф», «Сўғдиёна» жамоаларидаги ўйинлари билан танилган тажрибали дарвозабон Михаил Наумов ҳам айни дамда жамоа билан бирга. Ўтган мавсумни «Оқтепа» клуби сафида ўтказган посбон янги мавсум олдидан «Динамо» сафида кўрикдан ўтмоқда.

Жорий мавсумдаёқ Олий Лигага қайтишни мақсад қилган «Динамо» клуби ҳозирда яна бир қатор футболчилар билан музокара ўтказмоқда. Жамоа аъзолари яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтишгач, назорат учрашувларига киришишади.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 10:47, 11.03.2016.
Ўқилди: 4920 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик