Ёшлар лигасининг 2-турида жамоамиз ўринбосарлари “Олмалиқ” ёшлар жамоасига кичик ҳисобда мағлуб бўлишди.
Учрашув биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлсада, иккинчи бўлим анча шиддатли кечди. Бўлим бошида Қадамбой Нурметов ҳисобни очган бўлсада, Дилшод Хушбаков тезлик билан жавоб қайтарди. Ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганда бош ҳакам кутилмаган дарвозамиз томон пеналти белгилади. Ўйиндаги илк гол муаллифи Қадамбой Нурметов 11-метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди.
Ёшларимиз навбатдаги турни ўз майдонида, 31 март куни “Обод” жамоаси ёшларига қарши ўтказишади.
Ёшлар лигаси, 2-тур. 10.03.2016.
“Олмалиқ” – “Насаф” 2:1 (0:0).
Олмалиқ. 135 томошабин.
Ҳакам: Рустам Лутфулин-8,3, Султон Улфатов-8,2, Ҳусан Худайбердиев-8,1, Ойбек Умаров-8.
Назоратчи: А.Абдуллаев.
“Олмалиқ”: Роман Абдулов (Максим Криушев, 46), Абдулазиз Жўрабоев, Азизбек Суюнов, Мурод Ахатов, Никита Павленко (Дониёр Набиев, 46), Миржамол Қосимов (Тимур Эргашев, 64), Қадамбой Нурметов (Шахбоз Умаров, 90+2), Абдумалик Тошпўлатов, Муҳаммад Исаев, Мурод Ражабов (Дадахон Юсупов, 57), Суннатилла Абдуллажонов (Фарҳод Имомов, 85).
Захира: Фаррух Содиқов.
“Насаф”: Умиджон Эргашев, Раҳим Жавлиев, Сирожиддин Қўзиев, Акбар Муродов, Дилшод Хушбаков, Сирожиддин Еттибоев (Алфайзи Неъматов, 90), Ислом Кенжабоев (Худойберди Холиқов, 73, Ботир Тўраев, 77), Самандар Шукруллаев (Ғолиб Ғайбуллаев, 67), Илҳом Алижонов (Акмал Олимов, 38), Шароф Муҳиддинов, Нажмиддин Нормуродов.
Захира: Музаффар Шарипов, Тимур Файзуллаев.
Голлар: Қадамбой Нурметов, 46, 85-пеналтидан – Дилшод Хушбаков 48.
Огоҳлантириш: М. Исаев (65), Т.Эргашев (79) – И.Кенжабоев (69), Н.Нормуродов (72), У.Эргашев (84).
- See more at: http://fcnasaf.uz/index.php/news/view?v=2439#sthash.4JErREWX.dpuf