Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Мусаев ва Давлатов гол муаллифлари ёхуд легионерларимиз ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта легионерларимиз орасида Фозил Мусаев ва Бобур Давлатов ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди. Шавкат Муллажоновнинг клуби - «Ал-Шааб» эса БАА про-лигасида «жон» сақлаб қолиш вазифасини бажаролмади.

РОССИЯ: ижобий натижалар

 «Краснодар» ва «Локомотив» жамоалари Россия чемпионати 20-турида 3 очкодан олишди. «Краснодар дербиси» мақомидаги ўйинда Одил Аҳмедов жамоадошлари «Мордовия»ни 24-дақиқада Смолов томонидан урилган гол эвазига енгишди. Одил бу учрашувда тўлиқ вақт ҳаракатланди.

«Локомотив» эса ўз уйида «Уфа» дарвозасига жавобсиз 2та гол йўллади. Виталий Денисов ҳам 90 дақиқа тўп сурди. Айни пайт «Локомотив» ва «Краснодар» клублари тегишлича 35 ва 34 очко жамғарган ҳолда, 3-4-ўринларни эгаллаб туришибди.

ЭРОН: Мусаев ғалаба

сабабчиси

«Сепаҳон» Эрон про-лигаси 23-тури доирасида «Сиёҳ Жамегон» майдонига сафар уюштирди ва ҳам­юртимиз Фозил Мусаевнинг 90-дақиқада урган голи эвазига ғалаба қозонди. Александр Лобановнинг клуби - «Персеполис» ҳам бу турда ўз ҳисобига 3 очко қўшиб қўйди. Бироқ «Сабои Қум»га қарши кечган ўйинда Лобанов майдонга тушгани йўқ.

ҚОЗОҒИСТОН: Гейнрихнинг жамоаси ютди, Давлатов гол урди

Қозоғистон премьер-лигасининг янги мавсумига старт берилди. Эътиборлиси, ўзбекистонлик футболчилар жамоалари илк турда ўзаро тўқнаш келишди. «Ордабаси»-«Актобе» учрашувида мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Диққатга сазовор жиҳати, ҳамюртимиз Бобур Давлатов янги жамоасидаги дебют ўйинида гол урди. «Ордабаси» таркибида Александр Гейнрихнинг ўйнаганини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

МАЛАЙЗИЯ: Шарофутдинов - Шодиев тўқнашуви

Малайзия супер-лигасида 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Таркибида Лутфулла Тўраев ўйнаётган «Фельда Юнайтед» жамоаси «Паханг»га қарши баҳс олиб бориб, 2та тўп фар­қи билан зафар қучди. Ўзбекистонлик футболчи илк дақиқларданоқ майдонда ҳаракатланиб, жамоаси муваффақиятига муносиб ҳисса қўшди.

Диққатга сазовор жиҳати, ушбу турда Дилшод Шарофутдинов ва  Воҳид Шодиев майдонда ўзаро тўқнаш келишди. Ўйинда уларнинг жамоалари - «Т-Тим» ва «Перак» дурангга рози бўлишди.

БАА: «Ал-Шааб» про-лигани тарк этади

 «Ал-Шааб» муваффақиятсиз ўйинларини давом эттирди ва чемпионат тугашига 5та тур қолганида, про-лигада қолиш умидини узди. Шавкат Муллажонов жамоаси 21-турда «Дибба Ал-Фужайра»ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳам­юртимизга келсак, у ўйинда тўлиқ иштирок этди.

—————————--------------------------------——————-

Одил Аҳмедов («Краснодар»)

Россия премьер-лигаси. 20-тур.

«Мордовия»-«Краснодар» - 0:1

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 19та

Голлари сони: 2та

—————————--------------------------------——————-

Виталий Денисов («Локомотив»)

Россия премьер-лигаси. 20-тур.

«Локомотив»-«Уфа» - 2:0

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 19та

—————————--------------------------------——————-

Сардор Рашидов («Ал-Жаиш»)

Қатар Юлдузлар лигаси. 22-тур.

«Ал-Араби»-«Ал-Жаиш» - 2:0

Ўйнади: 31 дақиқа, захирадан тушди

Жами ўйинлари сони: 21та

Голлар сони: 9та

—————————--------------------------------——————-

Санжар Турсунов («Умм Салал»)

Қатар Юлдузлар лигаси. 22-тур.

«Ал-Аҳли»-«Умм Салал» - 4:2

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 7та

—————————--------------------------------——————-

Шавкат Муллажонов («Ал-Шааб»)

БАА про-лигаси. 21-тур.

«Ал-Шааб»-«Дибба Ал-Фужайра» - 0:1

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 8та

—————————--------------------------------——————-

Азиз Ҳайдаров («Ал-Шабаб»)

БАА про-лигаси. 21-тур.

«Ал-Аҳли»-«Ал-Шабаб» - 2:1

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 18та

Голлар сони: 2та

—————————--------------------------------—————

Фозил Мусаев («Сепаҳон»)

Эрон про-лигаси. 23-тур.

«Сиёҳ Жамегон»-«Сепаҳон» - 0:1

Ўйнади: 90 дақиқа, гол урди

Жами ўйинлари сони: 23та

Голлар сони: 2та

—————————--------------------------------—————

Александр Лобанов («Персеполис»)

Эрон про-лигаси. 23-тур.

«Сабои Қум»-«Персеполис» - 0:1

Ўйнади: -

Жами ўйинлари сони: 4та

—————————--------------------------------—————

Лутфулла Тўраев («Фельда Юнайтед»)

Малайзия супер-лигаси. 5-тур.

«Фельда Юнайтед»-«Паханг» - 2:0

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 5та

Голлари сони: 2та

—————————--------------------------------—————

Воҳид Шодиев («Перак»)

Малайзия супер-лигаси. 5-тур.

«Перак»-«Т-Тим» - 0:0

Ўйнади: 69 дақиқа, алмаштирилди

Жами ўйинлари сони: 5та

—————————--------------------------------—————

Дилшод Шарофутдинов («Т-Тим»)

Малайзия супер-лигаси. 5-тур.

«Перак»-«Т-Тим» - 0:0

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 5та

—————————--------------------------------—————

Ҳусниддин Ғофуров («Явор»)

Сербия супер-лигаси. 26-тур.

«Явор»-«Радник» - 0:1

Ўйнади: 81-дақиқа, алмаштирилди

Жами ўйинлари сони: 24та

—————————--------------------------------—————

Александр Гейнрих («Ордабаси»)

Қозоғистон премьер-лигаси. 1-тур.

«Ордабаси»-«Актобе» - 3:1

Ўйнади: 22 дақиқа, захирадан тушди

Жами ўйинлари сони: 1та

—————————--------------------------------—————

Бобур Давлатов («Актобе»)

Қозоғистон премьер-лигаси. 1-тур.

«Ордабаси»-«Актобе» - 3:1

Ўйнади: 45 дақиқа, захирадан тушди, гол урди

Жами ўйинлари сони: 1та

Голлари сони: 1та

 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:52, 16.03.2016.
Ўқилди: 3639 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.