"Реал" раҳбарияти ва мураббийлар штаби жамоа ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни Шимолий Ирландия ва Украинага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказадиган Уэльс терма жамоасига қўйиб юбормоқчи эмас.
"Қироллик клуби" уэльслик футболчининг жароҳати қайталанишидан қўрқяпти. Бэйл бир неча кун олдин сафга қайтди. Аммо футболчининг ўзи терма жамоа таклифини қабул қилмоқчи.
Уэльс 24 март куни Кардиффда Шимолий Ирландия билан, 28 март куни эса меҳмонда Украина билан учрашув ўтказади.