Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Ўзбекистон — Филиппин: Сато Рюжи ҳакамлик қилган ўйинларда Ўзбекистон жамоалари кўпроқ дуранг ўйнаган

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Филиппин терма жамоалари ўртасидаги 24 март куни бўлиб ўтадиган беллашувни япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. ЎФФ расмий сайтининг маълум қилишича, ЖЧ—2018 ва Осиё Кубоги—2019 саралаши доирасидаги учрашув Сато Рюжига ишониб топширилган.

World Referee статистикасига кўра, Сато Рюжи Ўзбекистон жамоалари иштирокидаги бешта беллашувда ишлаган. Эътиборли томони, уларнинг учтасида дуранг натижа қайд этилган.

Хусусан, ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионатида Сато Рюжи ҳакамлик қилган Ўзбекистон — БАА учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилган. ОЧЛ—2015 гуруҳ босқичи доирасидаги «Локомотив» (Ўзбекистон) — «Фулад» (Эрон) баҳсида ҳам Рюжи ҳакамлик қилган, ўйин 1:1 ҳисоби билан якунига етган.

Япониялик реферининг Ўзбекистон жамоалари иштирокидаги яна бир учрашуви 2015 йилнинг 27 март санасига тўғри келади. Ўшанда Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда биринчи бор Жанубий Корея билан сафарда дурангга эришганди. Тежонда ўтган ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган.

2016 йил ҳисобидан Сато клубларимиз иштирокидаги яна иккита ўйинда ишлади. 24 февраль куни «Насаф» Саудия Арабистонида «Ал-Аҳли»дан 1:2ҳисобида енгилган бўлса, 15 март куни «Локомотив» Эронда «Фулад Сепаҳон» устидан зафар қучди — 2:0.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Филиппин миллий терма жамоалари ўртасидаги саралаш учрашуви 24 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:35, 22.03.2016.
Ўқилди: 4252 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.