Англиянинг “Лестер” клуби дарвозабони Каспер Шмейхель жарохат олди. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, 29 ёшли посбон Дания терма жамоасининг машғулотлари пайтида жарохат олган. У энди Шотландияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб юбориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум АПЛда “Лестер” таркибида барча учрашувларда майдонга тушмоқда.