Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Феруза Турдибоева: Ҳаётимда футболчилик энг муҳими эмас

Баҳо:
+ | -

Айни кунларда Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионатининг 2-босқич 3-тур учрашувлари давом этмоқда.

Ушбу чемпионатнинг тўпурарлар рўйхатида “Севинч” жамоасининг тажрибали ўйинчиларидан бири Феруза Турдибоева ҳам бор.

Феруза Турдибоева ушбу мусобақада шу кунгача  рақиблар дарвозасини 20 марта ишғол қилди.

Биз Феруза Турдибоеванинг чемпионат ҳақидаги фикрлари ва жамоа олдига қўйилган вазифалар ва бошқалар тўғрисида суҳбат уюштирдик.

-Феруза аввало “Севинч” жамоасининг чемпионатда қўлга киритаётган ғалабалари ва сизнинг тўпурарлар рўйхатидан жой олганингиз билан табриклаймиз.

-Раҳмат, “Севинч” жамоамиз мамлакатимизда футзал бўйича етакчи жамоа бўлишига қарамасдан бу ғалабалар осонлик билан қўлга киритилаётгани йўқ. Ўзингиз гувоҳ бўлаётганингиздек, йилдан-йилга футболнинг ушбу турига бўлган қизиқиш тобора ошиб бормоқда, шу қатори чемпионатда иштирок этишни ҳоҳлаган жамоалар ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда. Киритган голларим бутун жамоамиз меҳнатининг маҳсули деб, биламан.

-Жамоангиз барча учрашувларда ғалаба қозонмоқда, гўёки “Севинч”нинг тенги йўқдек.

-Тўғри, аёллар ўртасидаги футбол бўйича янги мавсум бошланишидан аввал бўлиб ўтадиган ушбу чемпионатга биз жуда пухта тайёргарлик кўрамиз. Бу мусобақада муносиб иштирок этиш учун ойлар давомида машқ қиламиз. Чунки жамоамиз олдига ҳар йили бўлгани каби, бу йил ҳам мазкур мусобақанинг бош совринини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Машғулотларда бизга мураббийимиз жуда кўп комбинацияларни  ўргатади ва бу машғулотлар давомида чуқур ўзлаштирилади. Ана шу оғир машғулотлар эвазига биз ҳар бир учрашувда ғалаба қозонмоқдамиз. Албатта бу машғулотлар эвазига жамоамиз тажрибаси борган сари ортиб боради, ғалабалар ана шу оғир меҳнатимизнинг маҳсули деб, биламан.

-Демак, бу йилги мини футбол бўйича чемпионатда ҳам бош совринни қўлга киритиш асосий мақсад қилинган, шундайми?

-Шундай. Насиб этса, бу йил ўз тарихимизда мини футбол бўйича ўн иккинчи марта чемпион бўлмоқчимиз.

-Аммо ҳали чемпионат якунланмади олдинда икки учрашув бор, шулардан бири “Андижанка” жамоасига қарши…

-“Андижанка” жамоаси азалдан шаклланган ва кучли жамоа, шунигдек уларда ҳам бизлардаги каби тажрибали футболчилар анчагина. Учрашув қийин бўлиши аниқ, аммо биз ўз олдимизга қўйган мақсадга эришишмиз лозим, шундан келиб чиқиб ўйлайманки жамоадошларимиз бўлажак ўйинда ўзларининг бор маҳоратларини ишга солишади ва ижобий натижани қўлга киритишга уринамиз.

-Феруза бизга маълумки, жамоадошларингиз ҳам мини футболда, ҳам катта футболда тўп тепишади, бу иккала футбол турини бир-бирига фойдали томони борми?

-Албатта, жуда кўп фойдали томонлари бор. Бизга жамоамиз мураббийи Владислав Николаевич ҳар иккала футбол турида ўрганган нарсаларимизни қўллашга ўргатиб келадилар. Масалан, мини футболда асосан қисқа паслар жуда кўп қўлланилади, буни ўзлаштириб олсангиз катта футболда ҳам фойдаси катта. Яъни рақиб жуда зич ҳимояланганда ҳужум қилиб, гол уришингизда бу қисқа паслар жуда қўл келади. Ўз ўрнида мураббийимиз катта футболдаги тактик усулларни ҳам мини футболга жорий қилганлар ва буни ўзлаштиришимизни доимо талаб қиладилар. Буни очиқламайман – бу сир (кулади). Шунинг учун бизнинг жамоамиз ҳар иккала футбол турида бемалол ўйнай олишади.

-Феруза айтингчи, сиз учун ҳаётда футболдан ҳам муҳимроқ нарса борми?

-Ҳа бор, ҳар бир ёш орзу қилгани каби менинг ҳам орзуим шахсий ҳаётимни қуриш – оилам бўлишини ҳоҳлайман. Бу менимча энг муҳими.

-Айтингчи футболчиликни танлаганингиздан афсуслангансизми?

-Болалигимдан футболга қизиқдим, кўп меҳримни футболга бераяпман. Қолаверса, омадим чопиб, “Севинч”дек мамлакатимизнинг етакчи клуби аъзоси бўлдим. Шу орқали юртимиз терма жамоаларидан таклиф олдим ва ватаним шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилишдек бахтга сазовор бўлдим. Тўғри, кўпчиликнинг фикрича футбол бу – аёллар учун эмас деган, фикр мавжуд. Айтингчи аёллар қайси соҳада йўқ? Ҳамма соҳада бор. Аёллар бугун нафақат футболчи, балки эркаклар каби турли касб эгаларидир. Футбол менга ҳозирдан кўп нарса берди, ёш бўлишимга қарамасдан мустақил маблағ топаяпман. Футболдагилигимдан асло афсус қилмаганман, афсус қилмайман ҳам.

-Қачонки футболчиликни бари-бир тарк этасиз, кейинги фаолиятингиз ҳақида ҳам ўйлаяпсизми?

-Тўғри айтасиз, футболчилик фаолиятни ҳам афсуски чегараси бор. Буни билган ҳолда ҳозирдан кейинги фаолиятимни режалаб қўйганман ва шунга тайёргарлик кўриб бораяпман. Айни пайтда футболчилик билан бир қаторда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олаяпман. Мутахасисликни қўлга киритгач. Фаолиятимни ички ишлар соҳасида давом эттирмоқчиман.

-Аниқроқ айта оласизми?

-Ўзим спортчи бўлганим каби, вояга етаётган фарзандларимизни ҳам соғлом ҳаёт кечиришини ҳоҳлайман. Тўғрироғи,  ички ишлар соҳасида вояга етмаганлар ўртасида жиноятни олдини олиш профилактикаси ходими бўлмоқчиман.

-Суҳбатингиз учун ташаккур билдирган ҳолда, барча орзу-истакларингиз амалга ошишига тилакдошман.

 

Суҳбатни Азамат Умаров ёзиб олди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 15:06, 28.03.2016.
Ўқилди: 2672 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.