Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистон – Баҳрайн учрашувига оид 20 факт

Баҳо:
+ | -

Бугун жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Баҳрайн терма жамоалари майдонга тушишади. Биз ўйинга оид 20 та фактни эътиборингизга хавола этамиз. 

1. Ўзбекистон – Баҳрайн терма жамоалари шу кунга қадар 10 марта тўқнаш келишган. 3 ўйинда Ўзбекистон, 2 учрашувда Баҳрайн ғалаба қозонган бўлса, қолган бешта беллашувда жамалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 14:8 бизникилар фойдасига! 

2. Ушбу термалар Тошкентда уч марта учрашишган. Ҳар иккала жамоа ҳам бир мартадан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, яна бир баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган. 

3. Ўзбекистон – Баҳрайн учрашувларида 16 нафар футболчи ўз номини таблога ёздириб қўйган. Ўзбекистонликлардан 10 та, Баҳрайнликлардан 6 та футболчи. 

4. Александр Гейнрих ушбу тўқнашувларда энг кўп гол урган футболчидир. У Баҳрайн дарвозасига 3 та гол урган. 

5. Баҳодир Сейткамолов Баҳрайнга бир ўйинда иккита гол урган ягона футболчимиздир. У 2001 йили „Мердека“ кубогида „дубл“ қайд этган. 

6. Ўзбекистоннинг қолган голлари қуйидаги футболчиларга тегишли. Максим Шацких ва Одил Аҳмедов 2 тадан, Владимир Шишелов, Миржалол Қосимов, Олим Навкаров, Игор Сергеев, Сардор Рашидов ва Элдор Шомуродовда биттадан. 

7. Аъло Хубайл ва Маҳмуд Абдулраҳмон Ўзбекистонга қарши ўйинларда иккитадан гол уришган. 

8. Аъло Хубайл Ўзбекистонга қарши ўйинда “дубл”га эришган Баҳрайнлик ягона футболчидир. У 2004 йилги Осиё кубогида Евгений Софонов қўриқлаган дарвозани икки бор аниқ нишонга олган. 

9. Баҳрайннинг қолган голларини Талал Юсуф, Февзи Муборак, Хусайн Салмон ва Салмон Исолар уришган. 

10. Элдор Шомуродов ушбу термалар ўйинларида захирадан майдонга тушиб гол урган ягона футболчи. У ўтган йили ЖЧ саралаш босқичида 87-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 90+5-дақиқада ўз ҳисобига гол ёзидириб қўйган эди. 

11. Сервер Жепаров ушбу жамоалар тўқнашувида 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмаган ягона футболчи.  

12. Баҳрайнга қарши ўйинларда термамизни 6 нафар мураббий бошқараган.  

13. Баҳрайнликлар фақатгина Миржалол Қосимов мураббийлигидаги термамиз устидан ғалабага эришишган. “Ўзбек Марадонаси” шогирдлари Баҳрайн билан 3 марта тўқнаш келиб, 1 дуранг ва икки мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати 0:2. 

14. Термамизнинг қолган мураббийлари натижалари Владимир Салков (1 ғалаба), Равшан Хайдаров (1 дуранг), Роберт Хафтон (1 ғалаба, 2 дуранг), Вадим Абрамов (1 ғалаба, 1 дуранг) ва Самвел Бабаян (1 ғ алаба) 

15. Баҳрайнликлар энг кўп Абрамов мураббийлик қилган жамоамиздан жабр кўришган. Вадим Абрамов шогирдлари Баҳрайнга икки ўйинда 5 та гол “совға” қилишган. 

16. Ўзбекистон ва Баҳрайн ўйинларида ҳакамлар 32 марта сариқ карточка кўрсатишган. Бу борада ҳисоб 17:15 вакилларимиз фойдасига. 

17. Термамизнинг 17 та сариқ карточкаси 15 нафар футболчига тегишли. Анзур Исмоилов ва Одил Аҳмедов бу борада етакчилар. Улар икки мартадан огоҳлантирилишган. 
  
18. Баҳрайн сафида эса 15 сариқни 12 футболчи олган. Хусайн Бобо, Саид Жалол ва Муҳаммад Салмин иккитадан огоҳлантириш олишган. 

19. Александр Гейнрих ушбу тўқнашувда қизил карточка олган ягона футболчи.  

20. Тошкентда ўтказилган 3 та беллашувга жами 140 мингта томошабин ташриф буюрган. Ўртача ҳар бир ўйинга 46 мингтадан мухлис тўғри келади. 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 14:20, 29.03.2016.
Ўқилди: 5768 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик