Ўзбекистонлик футбол рефериси Равшан Эрматов бошқариб борган қитъалараро плей-офф учрашувида Колумбия олимпия терма жамоаси АҚШни мағлуб этиб, Рио—2016 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди.
АҚШ ва Колумбия терма жамоаларининг Барранкилья шаҳрида бўлган дастлабки ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. АҚШда 29 март куни (Тошкент вақти билан 30 март куни) бўлиб ўтган жавоб ўйинида колумбияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Маълумот учун, Рио-2016 Олимпиадасининг футбол турнирида 16 терма жамоа иштирок этади. Булар: Бразилия (мезбон); Аргентина ва Колумбия (КОНМЕБОЛ); Дания, Германия, Португалия ва Швеция (УЕФА); Фижи (Океания); Гондурас ва Мексика (КОНКАКАФ); Жазоир, Нигерия, ЖАР (АФК), Ироқ, Япония ва Жанубий Корея (ОФК).
Рио-2016 Олимпиадаси футбол мусобақаси саралаши
Қитъалараро плей-офф учрашуви
29 март, сешанба
АҚШ — Колумбия 1:2
Голлар: Рожер Мартинес, 30 (0:1). Дивер Мачадо, 57-авт (1:1). Рожер Мартинес, 64 (1:2).
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Биринчи учрашув: 1:1.