Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Бухоролик мухлислар ўз рекордларини янгилашди!

Баҳо:
+ | -

Олий лига жамоалари 4-турга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди. Биз эса 3-турга оид сўнгги маълумотларни бериб ўтамиз.

Ушбу турда 8 та учрашув бўлиб ўтди. Стадиондан туриб учрашувларни томоша қилиш учун жами 53 528 нафар мухлис ташриф буюрган. Ушбу кўрсатгичнинг каттагина улушини бухоролик мухлислар ташкил қилишди.

1 апрель куни “Бухоро” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилиб 0:0 ҳисобида дуранг натижани қайт этганидан хабарингиз бор. Ушбу учрашувда “Бухоро” спорт мажмуасига 22 571 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу кўрсатгич 3-тур учун энг юқори саналади.

Иккинчи ўрин Навоийлик мухлсиларга насиб қилди. “Қизилқум”-“Олмалиқ” учрашувига 10 178 нафар мухлис ташриф буюрган.

Учинчи ўринни қўқонлик мухлислар банд этишди. “Қўқон-1912”-“Андижон” учрашувига 8652 нафар мухлис ташриф буюрган.

1.       «Бухоро» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент) – 0:0. 22571 томошабин.

2.       «Қизилқум» (Навоий) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 2:1. 10178 томошабин.

3.       «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Андижон» (Андижон) – 1:0. 8652 томошабин.

4.       «Навбаҳор» (Наманган) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 0:0. 6380 томошабин.

5.       «Насаф» (Қарши) – «Обод» (Тошкент) – 1:0. 3335 томошабин.

6.       «Металлург» (Бекобод) – «Шўртан» (Ғузор) – 3:2. 1358 томошабин.

7.       «Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) – 0:0. 531 томошабин.

8.       «Локомотив» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғана) – 4:0. 523 томошабин.

2012 йилдан буён битта учрашувга мухлисларнинг ташрифи бўйича рекор айнан бухороликларга тегишли эди. Олий лига ўйинига сўнгги бор 20 мингдан ортиқ мухлис 2012 йилда келган. Ўша мавсумнинг 1-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" учрашувига 22065 томошабин ташриф буюрган эди. Мана орадан 4 йил ўтиб бу рекорд янгиланди. Қувонарлиси, янги рекорд соҳиблари ҳам бухоролик мухлислар саналишади.

“Бухоро” ПФК барча мухлисларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 12:28, 04.04.2016.
Ўқилди: 3630 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.