Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шокир Зуаги: «Ўзбекистон термасини ЖЧда кўрсам эди…»

Баҳо:
+ | -

Газетамизнинг махсус мухбири «Бунёдкор» делегацияси ОЧЛ доирасидаги ўйин учун Эронга жўнаб кетиши олдидан клубнинг энг тажрибали вакили -  31 ёшли ярим ҳимоячи Шокир Зуаги билан суҳбатлашди. Тунислик футболчи рус тилини яхши билади ва шу боис, мулоқот қийинчилик туғдирмади.

- Шокир, кайфиятлар қандай?

- «Зоб-Оҳан»га қарши биринчи учрашувда ғалаба қозонганимизда эди... Афсуски, рақиб дарвозасига гол уролмадик. Ваҳоланки, бунинг учун яхшигина имкониятларга эга бўлгандик. Начора, энди жавоб ўйи­нида 3 очко олишга уриниб кўрамиз.

- Сиз ҳақингизда кўпроқ билишни истардик. Футболга қандай кириб келгансиз?

- 8-9 ёшимда футбол ўйнай бошлаганман. 17 ёшда эса профессионал фаолиятим старт олди. Илк марта араб жамоалари ўртасидаги кубок учрашувида майдонга тушганман.

-  Энг эсда қоларли ғалабангиз...

- Бирданига айтишим қийин. Чунки ғалабалар ва совринларим етарли. Термалар миқёсидаги энг ёрқини ЖАР миллий жамоаси устидан қозонилган ғалаба, менимча. Ўшанда биз кучли рақибни 3:0 ҳисобида енгиб, Африка кубоги саралаш гуруҳидан чиққандик. Мағлубиятлар ҳақида ҳам шундай дейишим мумкин. Аммо клублар доирасидаги 2та ўйин ҳеч хотирамдан кетмайди. 2005 ва 2012 йилларда Африка Чемпионлар Лигаси финалига чиққанмиз. Аммо ҳар иккисида мағлубият аламини тотиб кўрганмиз. Агар ғалаба қозонганимизда, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнардик.

- Қайси жиҳатларингизни кучли, деб ҳисоблайсиз?

- Футболдами? Менимча, техник салоҳиятим чакки эмас.

- Нима учун айнан «Бунёдкор»­ни танлагансиз?

- Клуб раҳбарлари билан гаплашганимдан сўнг ўсишим учун шароитлар етарли эканлигига амин бўлдим. Барчаси мени қониқтирди. Айниқса, ажойиб база. Умуман олганда, ҳаммаси юқори савияда. Мен футболни жуда яхши кўраман - керагидан ортиқ даражада. Хуллас, раҳбарият ва мураббийлар билан фикримиз бир жойдан чиқади. Энг муҳими, клубда айтилган гаплар ҳавода қолиб кетмайди. Шартнома имзолашдан олдин нимани кўрган бўлсам, кейин ҳам шунинг гувоҳига айландим. Сир эмас, баъзи клубларда шартнома тузишдан олдинги гаплар мутлақо унутилади.

- Анчадан буён ўзга юртларда ўйнаяпсиз. Уйингизни соғинасизми?

- Албатта. Россиянинг «Локомотив» клубида ўйнаганимда, бу борада бироз қийналганман. Чунки ўшанда 20 ёшли йигит эдим. Жамоа кучли бўлиб, ўз олдига жиддий вазифаларни қўйганди. Шу боисми, аввалига қийинчиликларни яққол ҳис этган, лекин ке­йинчалик ҳаммаси жойига тушиб кетганди.

- Ўзингизни қаерда эркин сезасиз?

- Тўғриси, менга Ўзбекистонда яхшироқ. Шунингдек, Цюрихда ҳам барчаси маъқул келганди.

- Умуман, Тунисга йилда неча марта борасиз? У ерда сизни кимлар кутишади?

- Бир йил давомида 4 марта - чемпионатдаги танаффуслар ва терма жамоалар ўйнаган пайтлар. Уйда отам, онам, укам, синглим, рафиқам ва икки нафар фарзандим бор. Қизим 6 ёшда. Яқинда мактабга чиқади. Ўғлим эса 4 ёшда.

- Ўзбек таомлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- О-о! (кулади). Гўшт ейишни шу ерда ўргандим. Олдин унча ёқтирмасдим. Палов, кабоб, сомса - бундай таомлардан юз ўгириш мумкинми ўзи?

- Юртимиз урф-одатлари, маданияти билан ҳам танишиб олгандирсиз...

- Албатта, кўп нарсаларни кўрдим. Ўзбекистон ҳақида ўқидим ва билдим. Умуман халқларимиз маданияти ўхшаш. Урф-одатлар ҳам. Ҳар ҳолда, Шарқда яшаймиз. Шундай экан, кўп жиҳатларимиз ўхшаш бўлиши турган гап.

- Сизда бундай жисмоний кўрсаткич билан дарвозабон бўлиш истаги туғилмаганми? Чунки бў­йингиз 192 сантиметрга тенг ва киперликка жуда мос.

- Ҳеч қачон. Болалигимда ҳам новча эдим, лекин дарвозада туришни сира ёқтирмасдим.

- Майдонга тушишдан олдин бирор иримга риоя қиласизми?

- Бундай одатим йўқ. Аммо негадир ўйинни жамоамиз бошлаб беришини хоҳлайман, тўпга биринчи бўлиб тегиниш яхши-да, барибир.

- Ҳозир ҳам Тунис терма жамоа­си ўйинларини кузатиб борасизми?

- Албатта. Жамоамизда яхши футболчилар кўп. Аксарият йигитлар Европада ўйнашади. Умуман, Тунис ва Ўзбекистон терма жамоаларини ЖЧда кўришни истардим. Дейлик, уйга борсам, мендан Ўзбекистон ҳақида кўп сўрашади.

Дмитрий ПОПОВ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:04, 05.04.2016.
Ўқилди: 6888 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.