Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Даниэль Карвахаль: «Вольфсбург» юқори прессинг қўллайди. Бизга осон бўлмаслиги аниқ»

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳимоячиси Даниэль Карвахаль «Вольфсбург»га қарши учрашув олдидан фикрларини билдириб ўтди.

«Мен Вольфсбургда ўтказган 2та ўйинимни эслайман. Бу ўйинлар Германия Кубоги доирасида бўлиб ўтганди. Икки сафар ҳам менинг жамоам («Байер» - таҳририят) ютқазган. «Вольфсбург» майдонида ўйнаш қийин. Бу жамоа юқори прессингдан фойдаланади. Мен аниқ айтишим мумкинки, бу ўйинда бизга осон бўлмайди.

«Реал» ғалаба қозониш учун келди. Биз ҳали Мадридда кечадиган жавоб учрашувида нима бўлишини айта олмаймиз. Шунинг учун, биринчи ўйинни керакли даражада куч билан бошлаб, босим орқали гол уришимиз керак бўлади. Сафардаги голлар ўз мақсадимизга эришишда катта устунлик беради.

Шу билан биргаликда ҳимояда яхши ўйнаб, гол қўйиб юбормаслигимиз талаб этилади. Бу ишни ўтган босқичдв «Рома»га қарши ўйинларда уддаладик. Биз фақат «Шахтёр»дан гол ўтказиб юборгандик, ўшанда 20 дақиқа давомида ўйинимиз қовушмаганди. ЕЧЛнинг плей-офф ўйинида гол ўтказмасанг, бир оёғинг билан кейинги босқичда бўлади дейиш мумкин», – дейди футболчи.

Манба: kun.uz
Киритилди: 14:40, 06.04.2016.
Ўқилди: 3622 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6349]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4809]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4051]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3424]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3173]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3081]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2844]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2822]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2470]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2107]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик