Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Шацких футболчилик фаолиятини якунлади ва «Динамо»да иш бошлайди

Баҳо:
+ | -

Максим Шацких футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди ва мураббийлик ишини бошлайдиган бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчисининг айтишича, у Киевнинг "Динамо" клубидаги ёшлар жамоаларидан бирида мураббийлик қила бошлайди.

“Ҳозирча ҳеч бир жамоани бошқармайман, Виталий Косовский мураббийлик қилаётган жамоада ёрдамчи мураббийлик қиламан. Бу ишга аста-секинлик билан кўника бошлайман.

Мураббийлик иши ҳақида анчадан бери ўйнаётгандим. Аммо ҳозир кичик жароҳат олганим боис, футболчиликдан мураббийликка ўтиш борасида якуний қарорга келдим. Ҳозирча фақат ўрганаман ва тажриба тўплайман.

Мендаги жароҳат шундайки, уни операция қилиш керак. Бутун фаолиятим давомида бундай жароҳатга дуч келмагандим, Кичик жароҳатларга йўлиққандим, уларни операция қилишга ҳожат қолмаганди. Ҳозир операция қилишдан қандай маъно бор? Барибир футбол ўйнаш учун аниқ вариантлар йўқ. Ёзда Осиёдан тушадиган таклифларни кутай десам, у ердан ҳам аниқ вариант йўқ. Агар таклиф бўлганида операция қилдиришим мумкин эди.

Яшаш учун, ҳаракатланиш учун бу жароҳат менга халал бермайди. Шу боис, қарор қабул қилиб бўлмадим. Бутун фаолиятим давомида бундай жароҳатга йўлиқмагандим, фаолиятимни якунлаш арафасида бунга дуч келдим“, – дейди Шацких.

Манба: korrespondent.net
Киритилди: 17:34, 07.04.2016.
Ўқилди: 6971 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.