Олий лига 4-турига қизиқарли ўйинлар мазмун бағишлади. Зеро, ўтган ҳафта етакчилар тўқнашуви ҳам, аутсайдерлар жанги ҳам кузатилди. Шунингдек, тўпурарлар пойгасида ажиб бир ҳолат кўзга ташланди. Шарҳимизни эса лига дебютанти «Обод» клуби ўйини билан бошлашга қарор қилдик. Боиси, пойтахтликлар ўз майдонларида анча тажрибали ҳисобланган «Қизилқум»дан очко тортиб олишди. Шу билан бирга жамоа учун тарихий гол ҳам айнан навоийликлар дарвозасига йўлланди.
«ОБОД»НИНГ ТАРИХИЙ ГОЛИ
«Қизилқум» - молиявий жиҳатдан барқарорликка эришиб турган камсонли жамоаларимиздан бири. Унинг олий лигада ўйнаш тажрибаси ҳам етарли. Шу сабабми, навоийликлар 3-турдан сўнг мусобақа жадвалида етакчилар қаторида жой олиб тургандилар. Клуб мавқеси 4-турдан кейин янада яхшиланиши кутилганди. Сабаби, Ҳамид Актамов жамоаси ўтган ҳафта мусобақа дебютанти - «Обод»га қарши майдонга тушди. Аммо «ободчилар» тажрибали рақибга нафақат етарлича қаршилик кўрсатдилар, балки ғалаба қозонишларига сал қолди. Гарчи ҳисоб «Қизилқум» футболчиси Илҳом Юнусов амалга оширган пенальтидан сўнг очилган бўлса-да, мезбонлар кейинчалик Павел Соломин ва Шоҳруз Норхоновнинг голлари эвазига вазиятни ўз томонларига оғдиришди. Тўғри, «Обод» учрашув охирида Файзулла Қамбаровнинг аниқ зарба бериши натижасида ғалабани қўлдан чиқарди. Шунга қарамай, дебютант жамоанинг иштиёқи таҳсинга лойиқ. Эътиборли томони, ушбу учрашув «Обод» тарихидан алоҳида жой олиши тайин. Боиси, клуб элитада илк голларини нишонлади ва дастлабкиси муаллифи - Павел Соломин ўз номини алоҳида битиб қўйди.
ТУР «СЕНСАЦИЯ»СИ
Аслида 4-турнинг кўп ўйинлари аввалгиларидан унча фарқ қилгани йўқ - ғалаба қозонишлари кутилган жамоалар ўзларига тегишли очколарни олишди, ютқазишлари тахмин қилинган рақиблар буни «оқлашди». Фақат битта истисно бор - «Сўғдиёна» ўз майдонида «Локомотив»га кескин қаршилик кўрсатиб, ўзига хос «сенсация» қайд этди. Жиззахликлар бу учрашувда ғалаба қозонишлари ҳам ҳеч гап эмасди, аммо 80-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов «Локо» жонига оро бўлган ва бир очко келтирган гол муаллифига айланди. Тан олайлик, кўпчилик «Сўғдиёна»нинг мағлубиятга учрашини баралла айтганди. Шуни назарда тутиб, Жиззахда қайд этилган дурангга чинакам «сенсация» нисбатини берсак, бундан ранжимассиз.
УЙДА ШЕР МИСОЛИ
Ўтган ҳафта «Машъал» ўз майдонида «Навбаҳор»ни 2:1 ҳисобида енгди. «Андижон» эса «Водий дербиси»да «Нефтчи» устидан айнан шундай кўринишда ғалаба қозонди. Шунингдек, «Олмалиқ» ва «Металлург» ўртасида кечган учрашувда ҳам аввалдан кутилган натижа қайд этилди - 2:0. Тошкент вилоятининг бу икки жамоаси бир-бирига анча «меҳрибон» ҳисобланади ва уларнинг ўзаро ўйинларида кутилмаган натижа унча-мунчада кузатилмайди.
САФАРДА ЎЙНАШ ЧЎТ ЭМАС
Ўтган ҳафта сафарда ғалабани тантана қилганлар ҳам бўлди, албатта. «Қўқон-1912» жамоаси «Бухоро»ни қабул қилди ва кичик ҳисобли мағлубиятни тан олди. Бухороликларнинг бу йил ўз олдиларига улкан мақсад - 5-ўринни эгаллашни вазифа сифатида қўйганлари айтилмоқда. Шундай экан, Жамшид Саидов шогирдлари шундай ўйинларда ютмасалар, ўша қимматли 5-поғона қандай банд этилсин?
Шунингдек, «Бунёдкор» ҳам сафарда «Шўртан»ни кичик ҳисобда енгиш уддасидан чиқди. Ушбу натижа «қалдирғочлар»га етакчилар сафига қайтиш имконини берганини қўшиб қўйиш жоиз.
ТУР АЖОЙИБОТИ
Ўтган турнинг ажойибларидан бири шуки, Илҳом Юнусов яна пенальтидан гол урди. Албатта, 11 метрли жарима зарбаси футболнинг ажралмас қисми ва унда ҳеч қандай ажойиб жиҳати йўқ аслида. Аммо гап шундаки, тажрибали Илҳом Юнусов олий лиганинг 4та турида «нуқта»га нақ 4 марта яқинлашди ва барчасида самарали зарба йўллади. Ярим ҳимоячи «Обод» дарвозасини 11 метрлик белгидан нишонга олишдан олдин «Машъал» дарвозасини икки ва «Шўртан»никига бир марта шу аснода ишғол қилганди. Хуллас, у ҳозирча фақат «Олмалиқ»қа қарши баҳсда ўйин ҳолатидан гол урди ва айни пайт тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.
ТУР ҚАҲРАМОНИ
Ўтган ҳафта Жиззах «Сўғдиёна»си қаҳрамонликни расо қилиши мумкин эди. Аммо Даврон Файзиев шогирдлари сўнгги дақиқаларда гол қўйиб юбордилар ва улар учун қимматли 2 очко бой берилди. Аммо ушбу натижасининг ўзи ҳам мақтовга муносиб. Ахир чемпионликка даъвогар жамоадан очко тортиб олишни ҳар ким ҳам уддалайвермайди. Айнан шу важдан «Сўғдиёна» 4-тур қаҳрамони сифатида танланди.
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- Пенальти тепганимиз учун биз айбдор эмасмиз-ку! Негадир ҳамма шу саволни бераверади-я...Ҳамид АКТАМОВ («Қизилқум» менежери).
- Пенальти белгиланган вақт мен вазиятдан 80 метр узоқда тургандим. Аммо Равшан Эрматов белгилабдими, демак, пенальти бўлган. Бобур ЗУҲРИДДИНОВ («Обод» мураббийи).
- Аслида ўйинни яхши бошладик. Аммо кейин нимадир бўлдию, футболчиларимиз қотиб қолишди.Рашид ҒОФУРОВ («Навбаҳор» бош мураббийи).
- Ҳозир биз учун чиройли ўйиндан кўра, натижа муҳимроқ. Бахтиёр АШУРМАТОВ («Андижон» бош мураббийи).
- Легионер дарвозабонларга қўйилган чеклов терма жамоани кучайтиради, аммо клубларни кучсизлантиради. Андрей ФЁДОРОВ («Нефтчи» бош мураббийи).
- Бердимуродов майдондан четлатилгач, қолган футболчилар унинг учун ҳам ўйнашди ва ғалаба қозондик. Игорь ШКВИРИН («Олмалиқ» бош мураббийи).
- «Металлург»нинг бу йилги мақсади - кучли олтиликка кириш, минимум вазифа - юқори ўнликдан тушиб кетмаслик. Шавкат САИДОВ («Металлург» клуби бошлиғи).
АБДУЛЛОҲ
«ҚЎҚОН-1912» - «БУХОРО»-0:1 (0:0)
9 апрель. Қўқон. 7765 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент)-8,5; О.Абдувасилов (Тошкент)-8,3; С.Шоюсупов (Тошкент)-8,3; Ж.Мухторов (Тошкент)-9.
Гол: С.Қутибоев (78).
«Қўқон-1912»: А.Бакланов. М.Қурбонов, Б.Акрамов (О.Мамажонов, 75), О.Зокиров, Н.Отақўзиев (А.Тўхтабоев, 77), О.Ҳайдаров (А.Юсупов, 58), Д.Турсунов, Ф.Ҳасанбоев, И.Ильин, А.Олимов, О.Нурбоев.
«Бухоро»: М.Худоёров, С.Неъматов (А.Ибрагимов, 46), Ш.Саломов, А.Филипосян, Б.Пардаев, Ж.Ҳасанов (С.Қутибоев, 46), А.Мерзляков, Р.Мелзитдинов, А.Санаев, М.Фомин, К.Мурзоев.
Огоҳлантиришлар: О.Нурбоев (ўйиндан кейин) - А.Филипосян (33).
Энг яхши ўйинчилар: А.Бакланов - Ш.Саломов.
Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент).
Комиссар: Г.Ртвеладзе.
-----------------------------------------------------------------------------
«АНДИЖОН» - «НЕФТЧИ»-2:1 (1:1)
9 апрель. Андижон. 9615 томошабин.
Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент)-8,2; Т.Гайнулин (Тошкент)-8,3; В.Лушин (Гулистон)-8,0; А.Рубаков (Тошкент)-9.
Голлар: А.Шоғуломов (26), А.Бердиев (67-пен.) - О.Исроилов (22).
«Андижон»: А.Турсунбоев, Д.Турсунов, А.Исроилов, И.Отахонов (Ғ.Ўрунов, 62), А.Шоғуломов (И.Раҳимов, 46), О.Валижонов, А.Бердиев (И.Исоқжонов, 73), Ф.Бекмуродов, Ж.Гусейнов, Н.Йованович, Б.Акбаров.
«Нефтчи»: Ў.Юсупов, М.Саидов (Б.Ёқубов, 82), У.Қодиров, Ш.Ҳакимов (М.Бобожонов, 73), А.Махсталиев, И.Бойдедаев, Ж.Расулов, М.Убайдуллаев, А.Саматов, О.Исроилов (С.Эминов, 67), Ж.Меҳмонов.
Огоҳлантиришлар: Ғ.Ўрунов (90Қ1), О.Валижонов (90Қ3) - М.Саидов (61), О.Исроилов (66), М.Убайдуллаев (86), А.Саматов (90Қ1).
Четлатиш: А.Саматов (90Қ2, Н.).
Энг яхши ўйинчилар: А.Шоғуломов - М.Саидов.
Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).
Комиссар: Б.Ҳайдаров.
---------------------------------------------------------------------------
«ОБОД» - «ҚИЗИЛҚУМ»-2:2 (1:1)
9 апрель. Тошкент. 2107 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент)-9,0; А.Расулов (Тошкент)-9,0; Ж.Саидов (Тошкент)-9,0; Р.Лутфулин (Тошкент)-8.
Голлар: П.Соломин (25), Ш.Норхонов (56) - И.Юну-
сов (15-пен.), Ф.Қамбаров (87).
«Обод»: Д.Ҳамроев, Х.Ғиёсов, Ғ.Умиров (И.Комилов, 38), Ш.Жалилов, Ж.Қаҳрамонов, Д.Ҳасанов, П.Соломин (А.Азизов, 46), Ш.Норхонов, А.Хўжаев, И.Исмоилов (С.Тўрақулов, 65), Ж.Искандаров.
«Қизилқум»: А.Макосин, А.Рустамов, Б.Ваҳобов, Ф.Қамбаров, О.Нарзуллаев (А.Деркач, 46), С.Шодмонов (Ғ.Жумаев, 75), В.Шевченко, Ш.Жўраев, А.Усмонов, И.Юнусов, А.Юсупов.
Огоҳлантиришлар: Ғ.Умиров (14), Ж.Искандаров (16), Ш.Норхонов (22), Д.Ҳамроев (78) - А.Усмонов (21), Ф.Қамбаров (63).
Энг яхши ўйинчилар: Ж.Искандаров - И.Юнусов.
Назоратчи: Р.Серазетдинов (Тошкент).
Комиссар: В.Лёткин.
------------------------------------------------------------------------------
«ОЛМАЛИҚ» - «МЕТАЛЛУРГ»-2:0 (0:0)
9 апрель. Олмалиқ. 2101 томошабин.
Ҳакамлар: Д.Пислегин (Тошкент)-8,0; Ш.Файзиев (Жиззах)-7,7; А.Буров (Бухоро)-8,4; Д.Акмалов (Тошкент)-9.
Голлар: Д.Исмоилов (64), Ф.Тожиев (83).
«Олмалиқ»: У.Хонимқулов, Е.Гоголь, Р.Бердимуродов, Я.Мартинюк (Д.Исмоилов, 46), Ф.Тожиев, З.Пиримов (Д.Туропов, 66), М.Исаев, И.Иномов, Д.Станоевич, Р.Аҳмедов (Д.Жўраев, 46), Н.Павленко.
«Металлург»: С.Султонов, Ҳ.Ҳошимов, Д.Каримов, А.Нўъмонов, Ж.Эсонқулов (Ф.Намозов, 67), Д.Каримқулов, З.Абдуллаев (Ж.Ҳакимов, 46), М.Сулаймонов, М.Тошматов, И.Қобилов, С.Абдужабборов.
Огоҳлантиришлар: Р.Бердимуродов (29) - И.Қобилов (6).
Четлатиш: Р.Бердимуродов (49, О.).
Энг яхши ўйинчилар: Д.Исмоилов - Д.Каримов.
Назоратчи: А.Клепиков (Тошкент).
Комиссар: А.Иноятов.
«МАШЪАЛ» - «НАВБАҲОР»-2:1 (1:0)
9 апрель. Муборак. 2871 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон)-7,7; А.Маражабов (Андижон)-8,4; З.Абдураҳмонов (Андижон)-8,1; Ш.Ражабов (Бухоро)-9.
Голлар: Ш.Шайманов (45Қ1), З.Тўраев (76) - Д.Жабборов (71).
«Машъал»: Ж.Илёсов, И.Шайқулов, Ғ.Комилов, Ж.Ҳасанов (Ҳ.Муртазоев, 78), Ш.Шайманов, А.Шодмонов, М.Ғо-фуров (С.Раҳматуллаев, 81), Ш.Эркинов, С.Ҳамроев, Д.Абибуллаев (Ғ.Ғуломов, 90), З.Тўраев.
«Навбаҳор»: А.Ортиқов, А.Ғуломхўжаев, Х.Каримов, Д.Жабборов, Х.Чой (И.Голбан, 46), О.Жўрабоев, А.Ражабов (М.Мамазулунов, 76), А.Алиев, С.Азимов (А.Раҳматуллаев, 79), Т.Шамсиддинов, О.Пишур.
Огоҳлантириш: А.Ғуломхўжаев (40, Н.).
Энг яхши ўйинчилар: Ж.Илёсов - Х.Каримов.
Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).
Комиссар: Р.Черников.
«ШЎРТАН» - «БУНЁДКОР»-0:1 (0:0)
10 апрель. Ғузор. 6452 томошабин.
Ҳакамлар: О.Тўйчибоев (Фарғона)-8,0; А.Сидоров (Тошкент)-8,3; Д.Сайлалов (Тошкент)-8,4; А.Шукуруллаев (Тошкент)-9.
Гол: С.Минори (54).
«Шўртан»: Э.Тожибоев, Ҳ.Эргашев, Ж.Отақулов, Б.Қораев, А.Омонов, К.Тўраев, З.Полвонов, У.Эшмуродов, Э.Бойматов, С.Расулов (И.Таран, 50), Л.Убайдуллаев.
«Бунёдкор»: М.Зуҳуров, А.Шораҳмедов, А.Комилов, Ж.Иброҳимов, С.Минори, Э.Шомуродов (Ш.Нурматов, 65), Д.Ҳамдамов, Р.Ашурматов, О.Шукуров (Ш.Зуаги, 84), Ю.Бульят, Б.Насимов (З.Ўринбоев, 73).
Огоҳлантиришлар: А.Омонов (53) - Д.Ҳамдамов (30), Ж.Иброҳимов (75), О.Шукуров (81).
Четлатиш: Д.Отақулов (89, Ш.).
Энг яхши ўйинчилар: З.Полвонов - С.Минори.
Назоратчи: А.Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар: Н.Лутфулин.
-----------------------------------------------------------------------------
«СЎҒДИЁНА» - «ЛОКОМОТИВ»-1:1 (0:0)
10 апрель. Жиззах. 9441 томошабин.
Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент)-8,5; А.Цапенко (Тошкент вил.)-8,4; А.Калинин (Қарши)-8,3; Н.Қосимов (Қарши)-9.
Голлар: М.Холмуҳаммедов (47-пен.) - Т.Абдухолиқов (80).
«Сўғдиёна»: Т.Ғаниев, Э.Орипов, М.Холмуҳаммедов, С.Рашидов (Т.Ҳакимов, 70), С.Қобилов, М.Музаффаров, Ф.Шотурсунов, С.Жўраев, Қ.Баҳодиров, Б.Қосимов (А.Абдураҳмонов, 86), С.Собирхўжаев (С.Рихсибоев, 73).
«Локомотив»: И.Нестеров, М.Бикмаев, Т.Абдухолиқов, Т.Кападзе, И.Тўхтахўжаев, С.Шоаҳмедов, Х.Мухторов, И.Алибоев (С.Мустафоев, 67), Қ.Рўзиев (С.Жепаров, 56), Ш.Файзиев, Ж.Ҳасанов.
Огоҳлантиришлар: С.Рашидов (20), Э.Орипов (89), С.Жўраев (89), Т.Ғаниев (89) - М.Бикмаев (30), И.Алибоев (46), Ш.Файзиев (63), И.Нестеров (89).
Энг яхши ўйинчилар: М.Холмуҳаммедов - И.Тўхтахўжаев.
Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).
Комиссар: А.Фролов.
-------------------------------------------------------------------------------
«Пахтакор» - «Насаф» ўйини кеча ўтказилди.
Тур Статистикаси
Ўйин: 7
Гол: 16 (ўртача: 2,28...)
Томошабин:40352 (ўртача: 5764...)
Мезбонлар ғалабаси: 3
Меҳмонлар ғалабаси: 2
Дуранг: 2
Йирик ҳисобли ғалаба:-
Энг сермаҳсул ўйин: «Обод»-«Қизилқум» (4та гол)
Огоҳлантириш: 29 (ўртача: 4,14...)
Четлатиш:3 (ўртача: 0,42...)
Энг «қўпол» ўйин: «Андижон» - «Нефтчи» (6та «сариқ»Қ1та «қизил»)
Энг кўп томошабин кирган ўйин:«Андижон»-«Нефтчи» (9615)
Пенальти: 3 (барчаси самарали)
«Дубль»: -
«Хет-трик»:-
Автогол: -