Кириш Регистрация

"Навбаҳор"-"Шўртан". Превью

Баҳо:
+ | -

16 апрел, шанба. 16:30. Наманган
«Навбаҳор» (Наманган) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар:
 В. Цейтлин (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Ф. Ёрмуҳамедов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

16 апрел куни Наманганда "оқ бўрилар" "лочинлар" меҳмони бўлади. Ушбу учрашувга бўлган қизиқиш ўта юқори дейиш мушкул. Сабаби, ҳар икки жамоа ҳам 4 турдан сўнг мусобақа жадвалида сўнгги ўринларни эгаллаб туришибди. Умид қиламизки, мазкур баҳсда ва ниҳоят Рашид Ғофуров жамоаси мавсумдаги дастлабки ғалабасини тантана қилади.

“Навбаҳор” ҳамда “Шўртан” олий лигада 20 бора тўқнаш келишган. Шулардан 10тасида “Навбаҳор” ғолиб бўлган, 3та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Шўртан” ҳозирга қадар “Навбаҳор”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик "лочинлар" томонида - 29:25. Ўзаро ўинларда “лочинлар” 33 очкони, “оқ бўрилар” эса 24 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг “Шўртан” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. Қизиғи “Шўртан”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум Наманганда бўлиб ўтган учрашувда Дилшод Жабборов ва Улуғбек Бақоев (3та) нинг голлари якунда "Навбаҳор"га ғалаба келтирганди - 4:2. Ғузорда бўлиб ўтган учрашувда майдон эгалари 3:1 ҳисобида зафар қучганди.

Наманганда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув: 
26.06.2015 «Навбаҳор» - «Шўртан» 4:2
20.06.2013 «Навбаҳор» - «Шўртан» 0:1
17.11.2012 «Навбаҳор» - «Шўртан» 1:1
20.03.2011 «Навбаҳор» - «Шўртан» 0:0
18.04.2010 «Навбаҳор» - «Шўртан» 4:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Водийда бўлиб ўтган ўйинларда мезбонлар 6 бор ғалаба қозонишган. 3 бора томонлар дуранг қайд этишган. Битта баҳсда эса “Шўртан” сафарда уч очко қўлга киритган.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 11:14, 14.04.2016.
Ўқилди: 2079 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.