Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Рио—2016 олимпиадасининг футбол турнирига қуръа ташланди

Баҳо:
+ | -

2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларининг футбол турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг эркаклар ўртасидаги турнирида 16 та терма жамоа, аёллар мусобақасида эса 12 та терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради.

Эркаклар ўртасидаги турнирда мезбон Бразилия олимпия терма жамоаси ўз гуруҳида ЖАР, Ироқ ҳамда Данияга қарши беллашадиган бўлди.

«А» гуруҳи. Бразилия, ЖАР, Ироқ, Дания.
«B» гуруҳи. Швеция, Колумбия, Нигерия, Япония.
«C» гуруҳи. Фижи, Жанубий Корея, Мексика, Германия.
«D» гуруҳи. Гондурас, Жазоир, Португалия, Аргентина.

2012 йилги ёзги олимпиаданинг футбол турнирида Мексика терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, Бразилия 2, Жанубий Корея 3, Япония эса 4-ўринни эгаллаган.

Олимпиаданинг аёллар футболи турнирида 12 та терма жамоа 3 та гуруҳга тақсимланди ва одатга кўра гуруҳ номлари эркаклар турнирининг мантиқий давоми сифатида давом эттирилди.

«E» гуруҳи. Бразилия, Хитой, Швеция, ЖАР.
«F» гуруҳи. Канада, Австралия, Зимбабве, Германия.
«G» гуруҳи. АҚШ, Янги Зеландия, Франция, Колумбия.

2012 йилги олимпиаданинг аёллар футболи турнирида АҚШ терма жамоасини ғолибликни қўлга киритган.

Рио олимпиадасининг футбол турнири 3—20 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси унда иштирок этиш ҳуқуқини 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатидан кейин бой берганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:49, 14.04.2016.
Ўқилди: 4709 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.