Мадриднинг «Реал» жамоасининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори, собиқ футболчи Эмилио Бутрагеньо ЕЧЛнинг ярим финалида етарлича кучли бўлган жамоага қарши ўйнашига тўғри келишини айтди. Бироз олдинроқ ўтказилган қуръа натижасига кўра, «Қироллик клуби» Англиянинг «Манчестер Сити» жамоасига қарши ўйнайдиган бўлди.
«Бу икки тенг жамоанинг қарама-қаршилиги бўлади. Икки жамоада ҳам юқори савиядаги футболчилар тўп суришади. «Манчестер Сити» — жуда кучли рақиб. Улар Чемпионлар лигасининг яримфиналига илк марта йўл олишди ва энди улар катта иштиёқ билан ҳаракат қилишади. Биз финалга чиқишни истасак, диққатни йўқотмаган ҳолда ўйинларга тайёрланишимиз керак бўлади. Баъзилар бизнинг омадимиз келгани ҳақида айтишмоқда. Ундайлар ўтган йили ҳам «Ювентус»нинг тушиши «Реал»га осонлик келтиргани ҳақида айтишганди. Лекин бу жамоа бизни турнирдан чиқариб юборишганди. Яримфиналда кучсиз жамоалар бўлмайди, — дея Бутрагеньонинг сўзларини келтиради AS нашри.
Мадридликларнинг манчестерликларга қарши илк учрашуви сафарда, 26 апрель куни бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 4 майга белгиланган.