Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Жамол Белмади: “Эртага очиқ футбол намойиш этишимиз ҳам мумкин”

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси-2016 5-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Лахвия” учрашуви олдидан ҳар иккала жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Қатарликлар бошлаб берган тадбирда жамоа бош мураббийи Жамол Белмади ва футболчи Ас-Саъдий иштирок этишди.

- Эртага бизни қийин рақибга қарши оғир учрашув кутиб турибди. Умуман олганда, Ўзбекистон клубларига қарши доими мураккиб учрашувлар ўтказиб келганмиз. Чемпионлар лигасининг охирги учта ўйинини мағлубиятсиз ўтказяпмиз: 2та дуранг ва битта ғалаба. Эртага ёқимли анъанани давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Тошкентдаги стадион ва майсалар аъло даражада экан. Агар “Бунёдкор” мусобақадаги иштирокини давом эттирмоқчи бўлса, у ҳолда фақат ва фақат ғалаба қозониши керак. Бизда эса босим бироз енгилроқ. Шу боисдан ҳам жамоадагилар хотиржамроқ. Чемпионлар лигасида биз атиги 2та гол ўтказиб юбордик холос. Шунда ҳам биттасини пенальтидан. Умуман “Лахвия” ҳужумкор ўйинни ёқтиради. Шундай экан, эртага ҳужумкор ўйин намойиш этишимиз ҳам мумкин. Чико Флореснинг жамоага ёрдам бера олмаслиги катта йўқотиш эмас, - “Лахвия” бош мураббийи Жамол Белмади.

- Олдинда муҳим баҳс турибди. “Бунёдкор” иштирокидаги учрашувларни кузатдик ва уларни яхшилаб ўрганиб чиқдик. Албатта, рақиб кучли, айниқса жисмоний ҳолат бўйича “Бунёдкор” анча бақувват. Бироқ Тошкентга ғалаба қозониш учун келганмиз, - дейди Ас-Саъдий.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:17, 19.04.2016.
Ўқилди: 2739 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.