Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Трамполин. Ҳамюртимиз Екатерина Хилько бешинчи бор Олимпиада ўйинларида иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида трамполин бўйича ўтказилган лицензион мусобақада ҳамюртимиз Екатерина Хилько саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, кучли саккизликдан жой олиш билан бирга XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига ҳам йўлланма олди.

Эътиборлиси, “Рио-2016” ўйинлари Екатерина Хильконинг фаолиятидаги бешинчи Олимпиада ўйинлари бўлади. Тажрибали спортчимиз Олимпиада ўйинларидаги илк дебютини 2000 йили Сидней (Австралия)да бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида ўтказган эди. Шундан буён Екатерина кетма-кет Олимпиада ўйинларида қатнашиш бахтига муяссар бўлиб келмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, дунё трамполинчилари орасида шу кунга қадар тўрт нафар спортчи тўрт маротабадан Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Демак, Екатерина Хилько бу борада жаҳонда якка пешқадамга айланди.

Маълумот учун. Екатерина Хилько 2008 йили Пекин (Хитой)да ўтказилган Олимпиада ўйинларида бронза медалига сазовор бўлган.


Шавкат Жалилов

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:00, 20.04.2016.
Ўқилди: 3479 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.